my5
all

Коронавирус неча градусда “ўлиши” айтилди. У қирқ даража иссиқда ҳам яшайди

САЛОМАТЛИК 05.04.2020, 16:40
Теглар: коронавирус, 40 даража
3665
Коронавирус неча градусда “ўлиши” айтилди. У қирқ даража иссиқда ҳам яшайди

Ҳаво ҳарорати 40 даража иссиқ бўлганда коронавирус атмосфера ҳавосида нобуд бўлиши ростми? Ушбу саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди.

“Афсуски, йўқ. Сингапур университетининг medRxiv порталидаги маълумотларга кўра, вируснинг сезувчанлик хусусияти аниқ белгиланган, яъни у цельсий шкаласи бўйича 70 даражага тенглаштирилган. Таъкидлаш лозимки, коронавируснинг турли юзаларда яшовчанлиги турлича: масалан, қоғозда 3 соат, кийимда 2 кун, шиша юзасида 4 кун, пластикда 7 кун сақланиб қолади. Шунинг учун ҳам дезинфекция қилиш ўта муҳим”, дейди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Ўзбекистонда 298 кишида коронавирус аниқланган. Шулардан 25 нафари бу дарддан буткул фориғ бўлган. 2 киши эса вафот этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7