my5
all

Коронавирусдан тузалгандан кейин танада қандай асоратлар қолади?

САЛОМАТЛИК 05.04.2020, 16:18
Теглар: коронавирус, асорат
2581
Коронавирусдан тузалгандан кейин танада қандай асоратлар қолади?

Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус бемор танасида жиддий асоратлар қолдириши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

«Турли тасдиқланмаган манбаларда коронавирусдан даволангандан сўнг мия емирилиши, бепуштлик каби асоратлар қолади, деган маълумотлар тарқамоқда. Касалликнинг тиббий патогенези билан танишмаган ҳолда бундай гапларни тарқатмасликни сўрардим», дея таъкидлади бош санитария инспектори.

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга чалинган одам яна қайта чалиниши ҳали тасдиқлагмаган. Лекин касалликка чалиниб соғайган одамнинг ўпкасида бироз асорат қолиши олдинги брифингларда айтиб ўтилганди

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7