my5
all

Хитойдан яхши хабар бор...

ДУНЁ 04.04.2020, 12:22
3561
Хитойдан яхши хабар бор...

Хитойда коронавирусни юқтириб олганларнинг асосий қисми — 94 фоизи тўлиқ тузалди. Бу ҳақда мамлакатнинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Платформа телеграм канали.

Айни пайтда бу ерда «Covid-19» билан касалланганлар бор-йўғи 1562 та қолди. Бу касалликка чалинганлар умумий сонининг 2 фоизини ташкил қилади. Мазкур рақам ҳар куни камайиб бормоқда.

Энг сўнгги таҳлилларга кўра, дунё бўйича коронавирус биринчи бўлиб тарқалган ушбу мамлакатда 81 639 киши хавфли инфекцияни юқтирган. Улардан 76 751 нафари бутунлай соғайиб, шифохоналардан уйига қайтган. 3326 киши ҳаётдан кўз юмган.

"Насиб қилса, ҳадемай биз ҳам «юртимизда касалланганлар тўлиқ тузалиб, оиласи бағрига қайтди», деган мазмундаги хушхабарларни ёзамиз. Бунинг учун эса УЙДА ҚОЛИНГ" дея ёзмоқда телеграм канали.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси