my5
all

Деҳқонободда ҳовлида юз берган бахтсиз ҳодиса сабаб бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди, бири эса оғир аҳволда

ЖАМИЯТ 04.04.2020, 10:47
3579
Деҳқонободда ҳовлида юз берган бахтсиз ҳодиса сабаб бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди, бири эса оғир аҳволда

Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, кеча, 3 апрель куни Деҳқонобод тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимига Б. маҳалласидан 16 ёшли Х.Ҳ. ўта оғир аҳволда олиб келинган. 

Унга “Заҳарли газдан ўткир заҳарланиш ўта оғир даражаси. Ўткир токсемия даври. Ўпка шиши. Аспирацион синдром. Ўткир нафас етишмаслиги. Ўткир юрак ва қон томир етишмаслиги. Токсик кома” ташхиси қўйилди.  

Зудлик билан стандарт бўйича текширувлар ўтказилиб, беморга тиббий ёрдам кўрсатилди.  

Маълум бўлишича, бемор яшайдиган хонадондагилар эски ҳожатхона ёнидан янги чуқур ковлашаётган пайтда ўртадаги девор ёрилиб кетиши натижасида Х.Ҳ.нинг отаси, 48 ёшли Қ.Э., онаси, 44 ёшли Б.О. ва ва опаси, 20 ёшли Х.Д. воқеа жойида вафот этишган.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси