my5
all

Коронавирусдан шифо топган бемор клиника эшигига хат ёзиб қолдирди

ДУНЁ 03.04.2020, 22:58
Теглар: коронавирус, бемор
6090
Коронавирусдан шифо топган бемор клиника эшигига хат ёзиб қолдирди

COVID-19 инфекциясидан шифо топган Ник Браун исмли инсон ўзи даволаниб чиққан Огайо клиникасининг эшигига хат ёзиб қолдирди. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.

38 ёшли бу эркак коронавирус инфекциясини жуда оғир ўтказди. Шифокорлар унинг ўпкасини сунъий вентиляция ускунасига улаб қўйишди. Хотинига эса эрининг аҳволи оғирлигини, агар юраги кўтара олмаса вафот этиши ҳам мумкинлигини айтишди. 

Ҳар куни тиббиёт ходимлари беморга эшикнинг ойнали деразасида унинг кўнглини кўтарувчи мактублар ёзиб қолдиришар, у оғир аҳволда ётганида ҳам "биз сизни тез орада уйингизга кузатиб қўямиз", "сиз яқинларингизга кераксиз", "тезроқ тузалинг, уйингизда сизни кутишмоқда" каби сўзларни ўқиб ётарди. Юзига табассум югурарди.

Ник Браун касалликдан тузалгач, кетиш олдидан у ҳам шифокор ва ҳамшираларга жавоб хати ёзиб қолдирди. 

"Бу эшик ойнаси менинг ҳаётимда жуда муҳим бўлиб қолди. Мен узун кунлар сизнинг машаққатли ишингизни кузатиб ётдим, сиз мени ва мен каби беморларни қутқариш учун барча ишни қилдингиз. Мен ўшанда сизга миннатдорлик билдира олмадим. Менга қилган бу яхшиликларингизни қайтара оламанми... Аммо ҳеч қачон касал бўлманг. Сизлар ҳақиқий қаҳрамонсизлар!"

Шарҳлар

Самарқанд ва Тошкентда ҳам 14 нафар бемор дардни ортда қолдирди

05.05.2020, 14:22

Самарқанд вилоятида 10 нафар, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 14 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда...
Тошкентда 23 нафар бемор тузалди, улар орасида ҳомиладор аёллар бор

03.05.2020, 16:42

Тошкент тиббиёт академиясининг  кўп тармоқли клиникасидан 14 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 7 нафар ҳамда Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган...
Тошкент шаҳридаги «Ибн Сино» номли 1-сон клиник шифохонаси билан боғлиқ аудиолар юзасидан ССВ расмий ахборот берди

22.03.2020, 18:22

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Ибн Сино» номли 1-сон клиник шифохонаси билан боғлиқ аудиолар тарқалди. Унда коронавирусга чалингани тахмин қилинган бемор шифохонага жойлаштирилишига қаттиқ қаршилик...
Тестлар ҳам адашиши мумкин

22.03.2020, 18:04

Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовнинг маълум қилишича, Хоразмдаги беморда дастлабки текширув натижалари у коронавирусга чалинганини кўрсатган ва  коронавирус беморлари рўйхатига киритилган.  Такрорий текширувда, бошқа...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси