my5
all

Навоийлик шифокор 2 ёшли болани клиник ўлимдан ҳаётга қандай қайтарди? (Видео)

САЛОМАТЛИК 03.04.2020, 18:55
Теглар: клиник ўлим, шифокор
1670
Навоийлик шифокор 2 ёшли болани клиник ўлимдан ҳаётга қандай қайтарди? (Видео)

Бугунги кунда шифокорларимиз коронавирус тарқалишига қарши курашишмоқда, балки бошқа тиббий ёрдамга мухтож фуқароларнинг ҳам жонига ора киришмоқда. Шу жумладан яқинда Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги 33-қишлоқ оилавий поликлиника шифокори  Комилжон Раҳимов 2 ёшли болани клиник ўлим ҳолатидан ҳаётга қайтарди. Бу ҳақда аввал ҳам хабар берган эдик. Энди тафсилотлари билан таништирамиз.

Воқеа қуйидагича бўлган. Ариқ бўйида ўйнаб юрган 2 яшар Азизжон кутилмаганда ариққа тушиб кетади. Кейин ариқдаги қувурга тиқилиб қолади. Унинг қувурга тиқилиб қолганини бироз ўтиб, ариққа сув тўлгач билиб қолишади. Уни чиқариб олиб оилавий поликлиникага олиб келишади. Бу вақтда 10 дақиқача сув остида қолиб кетган бола клиник ўлим ҳолатида эди.

Қишлоқ поликлиникасида шифокор қўлидан келган ёрдамни кўрсатиб, болакайни клиник ўлим ҳолатидан чиқариб олади. Ҳозирги вақтда Азизжоннинг аҳволи яхши.

 Бу воқеа ҳақида Ёшлар канали видеолавҳа тайёрлади. Видео:

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7