my5
all

14 кунлик тиббий кузатувда бўлган 250 нафар юртдошларимизда Коронавирус аниқланмади, уларга уйларига қайтишга рухсат берилди

ЖАМИЯТ 03.04.2020, 15:43
Теглар: Фото
1018
14 кунлик тиббий кузатувда бўлган 250 нафар юртдошларимизда Коронавирус аниқланмади, уларга уйларига қайтишга рухсат берилди

COVID-19 Коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилмоқда. Хусусан, “УФА-Андижон” 372-сонли поездида Россиянинг Москва, Оренбург, Санкт-Петербург ва бошқа жойларидан Ватанга қайтган 250 та Андижонликлар Хонобод шаҳридаги “Аловиддин” оромгоҳида махсус шифо масканида касаллиги бўлмасада, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида 14 кунлик тиббий кузатувга олинган эди.

14 кунлик тиббий кузатувда бўлган фуқароларнинг 204 нафар эркак, 46 нафар аёл, бўлиб, улардан 64 нафари Андижон вилояти, 63 нафари Фарғона вилояти, 24 нафари Наманган вилояти, 7 нафари Тошкент шаҳар, 13 нафари Тошкент, 1 нафари Сирдарё, 11 нафари Жиззах, 33 нафари Самарқанд, 10 нафари Қашқадарё, 11 нафари Сурхондарё, 2 нафари Навоий, 3 нафари Бухоро, 7 нафари Хоразм вилояти ва 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан.

Кузатувда бўлган фуқароларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Махсус тестдан ўтказилиб текширилганда вирус аниқланмаганлиги ҳамда касаллик тарқатиш хавфи йўқлигини инобатга олиб улар оилалари бағрига қайтишга рухсат берилди.

Вилоят ҳокими назоратида 250 нафар касаллиги бўлмасада тиббий кузатувда бўлган вилоятимиз фуқароларига 3 маҳал иссиқ овқат, яхши яшаш учун шароитлар яратилди, шифокор ва ҳамширалар кун у-тун хизматда бўлдилар, 14 кун давомида нафақат коронавирус, балки бошқа касалликлар бор-йўқлигига ҳам текширишлар ўтказилди, зарурий ҳолларда тиббий ёрдамлар амалга оширилди.

Тиббий кузатувга олинганларда фуқароларда коронавируснинг белгилари: Иситма, қуруқ йўтал, нафас қисиши ва бошқа ҳолатлар кузатилмади.

Бугун улар карантин муддатини тамомладилар ва ўз яшаш вилоятларига мамнуният билан жўнаб кетишди.

 

Шарҳлар

Сирдарёдан махсус репортаж: Халқ артистлари халқ хизматига келди… (Фото)

23.05.2020, 12:43

Бугун кўнгилларни обод қиламан деган ҳар кимнинг йўли Сирдарё вилоятига туташиши аниқ. Техноген офат чин маънода бутун миллатни оёққа турғизди, бир тан-у бир жон бўлишга...
Президент Сардобада: 1480 хонадондан иборат 37 та уйнинг пойдеворига тамал тоши қўйилди (фото ва видео)

15.05.2020, 14:27

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Сирдарё вилоятига келди.Маълумки, жорий йил 1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги...
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбийлари сирдарёликларга ёрдам беришни бошлади (Фото)

05.05.2020, 12:22

3 май куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округдан 300 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳамда 20 га яқин ҳарбий ва махсус техника Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида содир...
Қашқадарёда фотоқопқонга тушган қор қоплонининг суратлари эълон қилинди

29.04.2020, 12:46

Қашқадарё вилояти Ҳисор давлат қўриқхонасига  ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплонининг ноёб кадрлари тушиб қолди.Қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор бўлиб, сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81