my5
all

Instagram орқали таҳдид қилаётган “зўравон”лар ушланди

ЖАМИЯТ 03.04.2020, 09:07
1049
Instagram орқали таҳдид қилаётган “зўравон”лар  ушланди

Шу кунларда "Instagram"нинг 'Greenrapoffʼ номли фойдаланувчиси саҳифасидан тарқатилган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда, 3 нафар номаълум шахслар жонли мулоқотда интернет фойдаланувчиларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатаётганлиги акс этган.

Ҳолат юзасидан чора кўриш ва қонунийликни таъминлаш мақсадида видеода тасвирланган шахслар ҳақида асосли маълумотга эга бўлганлар телеграм орқали @muloqot_maydoni манзили ёки 71-231-34-68 рақамига хабар қолдириши сўралган эди.

Айни пайтда ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Instagramʼдаги “зўравон”лар аниқланиб, ушланди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан тезкор равишда суриштирув ишлари олиб борилиб, ушбу шахслар Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида яшовчи 2000 йилда туғилган Шоҳжаҳон А. ва 1999 йилда туғилган Жамшид Ҳ.лар эканлиги аниқланиб, ушланган. Видеодаги ҳолат шу йилнинг январь ойларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.

Ушбу шахслар билан ИИББда профилактик суҳбат ўтказилиб, хатти-ҳаракатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун  тегишлиги бўйича Тошкент шаҳар ИИОга юборилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81