my5
all

Синоптиклар Ўзбекистонда апрель ойида об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълум қилди

ЖАМИЯТ 03.04.2020, 08:30
2169
Синоптиклар Ўзбекистонда апрель ойида об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълум қилди

Синоптикларнинг маълум қилишича, март ойи меъёрга нисбатан 1-3 даражага илиқроқ, ёғинлар миқдори эса республикамиз ҳудудининг катта қисмида ўртача кўп йиллик қийматлардан камроқ бўлди.

Апрел ойидаги ёмғирлар асосан локал характерга эга бўлади. 3 апрелда фақат республикамиз шимоли — Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда. 4 апрелда жануби-ғарбий ҳудудлар — Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида, 5 ва 6 апрелда эса шимолий ҳудудлар ва Фарғона водийсидан ташқари республикамизнинг қолган ҳудудида айрим жойларга ёмғир ёғади. Шу даврда ҳарорат 17-22 даража илиқ атрофида, айрим кунларда 23-25 даражагача илиқ бўлади.

Кейинчалик, қисқа танаффусдан кейин Ўзбекистонда яна ёмғирли давр бўлиши кутилмоқда. Ундан сўнг апрелнинг охиригача қуруқ ва илиқ даврлар об-ҳаво нобарқарор бўладиган ёмғирли давр билан алмашиб туради. Ёмғирлар асосан қисқа муддатли бўлиб, момақалдироқ бўлади ва шиддатли шамол эсади.

Кундузги ҳарорат 25-25 даражадан 25-30 даража иссиққача ўзгариб туради, апрель ойининг охирги ўн кунлигида 30-33 даражагача кўтарилади. Айрим кунларда ёмғир ёғаётганда ҳароратнинг 13-18 даражагача пасайиш эҳтимоли йўқ эмас.

Умуман, апрель ҳарорат режими бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин, айрим жойларда одатдагидан 1-2 даража илиқ ва ўртача нам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда апрель ойи йилнинг энг ёғинли ойларидан бири ҳисобланади. Одатда, апрелга қараганда фақат март ойи ёғинлар бўйича устун туради. Ўтган 2019 йил апрель ойи эса энг ёғинли, мамлакатимизнинг айрим минтақаларида эса Ўзбекистондаги бутун метеорологик кузатувлар тарихи давомида энг ёғинли деб қайд этилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81