my5
all

Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар ўртасида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. ТИВ ишонмасликка чақиради

ЖАМИЯТ 03.04.2020, 07:27
759
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар ўртасида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. ТИВ ишонмасликка чақиради

Ўзбекистоннинг Aқтау шаҳридаги Бош консулхонаси Қозоғистонда бўлиб турган ҳамюртларимизга мурожаат қилди:

"Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб таҳдид солиб турган бир пайтда, юртимизда ушбу инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда.

Ватанимизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча имкониятлар ишга солиниб, зарур ва қатъий чоралар амалга оширилаётган бир вақтда фуқароларимиз ҳам ушбу жараёнга масъулият билан ёндошишларини сўраймиз.

Кўрилаётган чоралардан кўзланган асосий мақсад фуқароларимизнинг ҳаётларини сақлаб қолиш, уларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш.

Шунга қарамай баъзи кимсалар томонидан Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган ватандошлар ўртасида ёлғон ва асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.

Юқоридагини инобатга олиб, турли ёлғон маълумотларга ишонмаслик, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғига бефарқ бўлмасликка чақирамиз", — дейилади ТИВ эълон қилган мурожаатда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81