my5
all

UzAuto Motors навбатдаги акциясини эълон қилди

ЖАМИЯТ 03.04.2020, 07:10
2489
UzAuto Motors навбатдаги акциясини эълон қилди

UzAuto Motors компанияси харидорларга Chevrolet Malibu 1,5 ҳамда Tracker АТ автомобилларини муддатли тўлов шартлари асосида уйдан чиқмасдан онлайн режимда харид қилишни таклиф қилмоқда.

Агар Сизда ушбу автомобилларнинг 60 фоиз суммасини тўлаш имконияти мавжуд бўлса, унинг қолган суммасини 1,5 йил давомида фоизсиз шартларда бўлиб тўлаш имкони бор.  

Бунинг учун компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилиш кифоя, улар сизга ушбу автомобилларни уйдан чиқмасдан туриб расмийлаштириш имкониятини тақдим этади.  

Бундан ташқари тўлов амалга оширилгач дилерлар автомобилингизни уйингизга етказиб берилишини таъминлайди.

Батафсил маълумот олиш учун компаниянинг қуйидаги ҳаволада кўрсатилган рақамлар орқали http://uzautomotors.com/dillers/cat/1 расмий дилерларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Акция мамлакатимизда эпидемиологик вазият яхшилангунига қадар фақат жисмоний шахслар учун амал қилади.

Компания Сизга ва яқинларингизга саломатлик тилайди ва уйдан чиқмаслигингизни тавсия қилади.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси