my5
all

"Ойижоним мен ва Сиз учун уйда қолиб ишлаяпти, Сиз ҳам болаларингиз учун уйда қолинг!"

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 22:41
Теглар: "Darakchi.uz", #birgakurashamiz
1024
"Ойижоним мен ва Сиз учун уйда қолиб ишлаяпти, Сиз ҳам болаларингиз учун уйда қолинг!"

2019 йилнинг декабрь ойида илк бор Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилган коронавирус қисқа фурсатда дунёни забт эта бошлади. Минг афсуслар бўлсинки, 2020 йил 15 март куни Ўзбекистонда ҳам илк бор ушбу хасталик бемори аниқланди.

Ҳозирга қадар коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилмаган, махсус профилактикаси ҳам йўқ. Коронавирус инфекциясининг янги турига антибиотиклар умуман таъсир қилмайди, дея таъкидламоқда мутахассислар.

Касалликни олдини олиш учун фақат мунтазам равишда умумий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Айниқса ҳар бир мулоқатдан сўнг қўлни совунлаб ювиш тавсия қилинади, ювмасдан қўл билан юз, оғиз ва бурунни ушлаш ман этилади. Ушбу профилактикаларнинг энг аввалида эса бугун бутун дунё қўллаётган тажриба бу  — уйда қолишдир.

Айни пайтда талаб қилиб турилган ушбу тартиб биз учун чеклов эмас аслида, бу бизга берилган ЭНГ КАТТА ИМКОНИЯТ! Биз ва бу жамият оила давраси, фарзандлар қизиқиши ва яқинлар меҳрини унута бошлаган эдик. Бугун бизда ана шулар учун вақт берилди. Оиланингиз ва фарзандларингиз кўзларига қаранг, улар сизнинг уйда қолганингиз ва улар билан бирга эканлигингиздан қанчалар хурсанд.  

Биз — "Даракчи" жамоаси ҳам айни пайтда уйдамиз ва Сиз учун уйдан туриб ишлаяпмиз. Бундан эса аввало, фарзандларимиз хурсанд. 

"Ойижоним, дадажоним мен ва сиз учун уйда қолиб ишлаяпти, сиз ҳам болаларингиз учун уйда қолинг". Ушбу жумлалар ҳар бир ота-оналарга фарзандлар томонидан айтилаётган илтимос сўзларидир, бугун.

Сизчи? Сиз қаердасиз? Кўчага чиқиб, оилангиз ва яқинларингиз ҳаётини хавфга қўймаяпсизми?

Агар уйда бўлсангиз, Сиз бугун қаҳрамонсиз, агар кўчада бўлсангиз, ҳозирдан бошлаб дунёни қутқараётганлар сафига қўшилинг! Сиз уйда асло зерикмайсиз, Биз Сизнинг зерикишингизга йўл қўймаймиз. "darakchi.uz"ни очинг, дунё ва Ўзбекистон ҳақида энг сўнгги маълумотларни билиб боринг!

 

#Siz hozir faqat uyda — oilangiz va albatta DARAKCHI.UZ bilan birga bo’ling!

#BizBirgamiz,BirgalikdaG'olibBo’lamiz.  

Фарида Эгамбердиева, журналист.

Шарҳлар

Биз уйдамиз, сиз ҳам уйда қолинг ва “Darakchi.uz” ни кузатиб боринг!

31.03.2020, 18:44

"Уй – оила қўрғони" деб донолар бекорга айтишмаган. Бу ҳақиқат айни вақтда бутун дунёни ларзага солган коронавирус пандемияси даврида яна бир бор ўз исботини топди....
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81