my5
all

Хонанда Лоланинг отасининг коронавирусдан вафот этгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 21:43
1845
Хонанда Лоланинг отасининг коронавирусдан вафот этгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим аноним фойдаланувчилар томонидан asia-times.org интернет нашрининг Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан одамлар ўлгани ҳақидаги, хусусан, машҳур шоу-бизнес вакили  Равшан Йўлдошевни ҳам шу касалликдан ўлгани тўғрисида хабар тарқалди. 

Ўзбекистонда сохта ахборотларга раддиялар учун расмий манба ҳисобланган телеграм канал ушбу хабарлар ёлғон экани ҳақида  маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Йўлдошев 30 март куни юрак хуружидан вафот этди.

Маълумот ўрнида, машҳур продюсер, "Тарона рекордс" продюсерлик марказининг асосчиси ва раҳбари бўлиб ишлаган марҳумнинг бугун 2 апрелда туғилган куни эди. У ҳаёт бўлганда 59 ёшга тўлган бўларди.  Унинг фарзандлари Анора ва Асал ўзининг инстаграм тармоғида дадасини  табриклаб уни ёдга олишди. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81