my5
all

Ўзбекистонда янги — "coronavirusYordam" онлайн телеграм бот канали ишга тушди

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 20:18
900
Ўзбекистонда янги — "coronavirusYordam" онлайн телеграм бот канали ишга тушди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги UZINFOCOM ягона интегратори билан ҳамкорликда бугунги кунги эпидемиологик вазиятда аҳоли ўртасида тарғибот ишларини самарали ва тўғри ташкил қилиш, фуқароларни коронавирус инфекцияси билан боғлиқ барча саволларига тўлақонли ҳамда ишончли жавоб бериш мақсадида “coronavirusyordam” (https://t.me/coronavirusYordamBot) онлайн телеграмм бот каналини ишга туширди. Бу ҳақда Вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, юртимизда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олишда кўрилаётган чоралар тўғрисида объектив ва ишончли маълумот билан таъминлаш, аҳолини қизиқтирган саволларига жавоб бериб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 қисқа рақамли Call-маркази ишга туширилган эди. Мазкур қисқа рақам орқали бугунги кунда аҳоли ўзини қизиқтираётган саволларига тиббиёт соҳасининг малакали ходимлари томонидан жавоблар олмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда фуқаролар Call-марказига мурожаат қилган вақтда қўнғироқларга узоқ вақт жавоб кутишларининг олдини олиш мақсадида, Соғлиқни сақаш вазирлигининг COVID-19 бўйича расмий сайти (http://coronavirus.uz)да яна бир қулайлик яратилди. Яъни веб-сайтда аҳоли томонидан кўп берилаётган саволлар тўплами ва уларга жавоблар қулай шаклда жойлаштирилган. Бунинг учун сайтнинг бош саҳифасидаги “COVID-19 бўйича Сизни қизиқтираётган саволларга жавоблар олиш” матни остидаги “бошлаш” тугмасини босиш кифоя. Тоифаларга бўлинган саволлар ичидан ўзингизни қизиқтирганини топасиз. 

Фуқоролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топа олмаган ҳолда эса “Агар саволларингизга жавоб топа олмасангиз, оператор билан боғланинг” матни қаршисидаги “онлайн маслаҳатчи” тугмасини боссалар телеграм ботга ўтадилар. Шунингдек, ботга телеграмда қидириш орқали ҳам кириш мумкин.

Ушбу телеграм ботда аҳолини энг кўп қизиқтирадиган мавзуларда малакали мутахассислар томонидан тайёрланган саволлар ва уларнинг жавоблари мазмунан гуруҳларга ажратилиб жойлаштирилган. Бундан ташқари, фуқаролар операторларга савол йўллашлари ва улардан ёзишма орқали жавоб олишлари мумкин. Онлайн маслаҳатчи модулининг операторлари 24/7 шаклда фаолият юритиб келишмоқда. 85 нафар тажрибали шифокор, профессор ва ўқитувчилардан иборат гуруҳ туну кун онлайн тартибида аҳоли томонидан келиб тушаётган барча саволларга жавоб беришмоқда. Бот-маслаҳатчи ўзбек ва рус тилларида юритилмоқда.

Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19 бўйича расмий сайти (http://coronavirus.uz) орқали коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича дастлабки тестни топшириш имкони ҳам яратган. Бунинг учун веб-сайт ўнг бурчагидаги “COVID-19ни аниқлаш бўйича дастлабки тест” қизил тугмани босиб, берилган саволларга жавоб бериш лозим. Тест саволлари малакали вирусологлар томонидан шакллантирилган.

Шу муносабат билан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан ишончли ва тўлақонли маълумот олиш учун 1003 қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилишлари ҳамда COVID-19 бўйича расмий сайти (http://coronavirus.uz), “coronavirusyordam” телеграмм бот каналидан фойдаланишларини тавсия этади. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларимизнинг ҳар бир мурожаати эътибордан четда қолмаслиги, уларни ишончли маълумотлар билан таъминлаш йўлида астойдил ҳаракат қилмоқда. 
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81