my5
all

ОТМларда ўқиш 2 сентябрдан бошланади деган хабарларга вазирлик изоҳ берди

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 18:20
Теглар: ОТМ, вазирлик
1237
ОТМларда ўқиш 2 сентябрдан бошланади деган хабарларга вазирлик изоҳ берди

Дарслар 2 сентябрдан бошланиши ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган асоссиз хабарларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рад этди.

«Талабалар ўқув йилининг 2-ярмини онлайн тарзда ўзлаштириб боради ва ўқув дастурлари тугагандан кейин онлайн тест орқали ўқув йилининг 2-ярми учун баҳоланади», дейилган норасмий хабарда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу хабарнинг асоссиз эканини эълон қилмоқда.

«Талабаларнинг олий таълим муассасаларига қайтиши Республика Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, мамлакатимиздаги карантин ҳолатининг бекор қилинишига боғлиқ», – дейилади расмий билдиришда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, барча таълим муассасаларида дарслар 16 мартдан бошлаб тўхтатилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81