my5
all

Навбатдаги хушхабар: Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна 13 нафар бемор бутунлай соғайди

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 17:24
1062
Навбатдаги хушхабар: Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна 13 нафар бемор бутунлай соғайди

Бугун, 2 апрель куни коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг яна 13 нафари бутунлай тузалишди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Уларнинг 12 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан, 1 нафари эса Хоразм вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонадан соғайиб чиқишди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишди.

Коронавирус инфекцияси хасталигидан тузалган фуқароларимизнинг 1 нафари жорий йил 13 март куни Истанбул – Тошкент йўналишидаги рейсда, яна 1 нафари эса шу йил 18 март куни Москва – Тошкент йўналишидаги рейс билан мамлакатимизга келган. Қолган 11 нафар киши эса коронивирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқотда бўлишган. Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 25 нафарга етди.

Табиийки, ушбу қувончли воқеа замирида фидойи ва малакали тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси бор. Коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётган бир пайтда, юртимиз шифокорлари саросимига тушмасдан, ўз қасамёдларига содиқ ҳолда пандемия билан курашишдек катта масъулиятни зиммаларига олишди. Бор билим ва тажрибасини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишга киришдилар ва самарали натижаларга ҳам эришмоқдалар. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 190 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 12 нафар бемор бутунлай тузалган эди, бироқ  фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81