my5
all

Картошкачилик кластери ташкил этилади

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 17:01
1097
Картошкачилик кластери ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида Тошкент вилоятида замонавий картошкачилик кластери ташкил этиладиган бўлди.

Маълумки, қишлоқ хўжалигида мўл ҳосил уруғлик сифатига боғлиқ. Жумладан, миришкорлар, бирор ноз-неъмат етиштиришда, аввало, унинг эртапишарлигига алоҳида эътибор қаратишади. Қолаверса, касалликларга чидамлилик ҳозирги шароитда ўта муҳим омил. Бундан ташқари, кичик майдондан катта ҳосил олиш деҳқон учун энг катта ютуқ.

Ҳукумат қарори айни шу мақсадларни кўзда тутади. Хусусан, картошкачилик соҳасида вируссиз “i vitro” технологияси асосида уруғликни кўпайтиришга ҳозир эҳтиёж ниҳоятда катта. Илмий асосланган алмашлаб экиш тизимида қўлланиладиган тажрибалар ҳам бу соҳада қўл келади. Маҳаллий ва хорижий селекция ҳамда биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш, уруғчилик бўйича маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилиш айни зарурат.

Ҳужжатга мувофиқ, “Вoʻstonliq kartoshkachilik markazi” MЧЖга Бўстонлиқ туманидаги фойдаланилмаётган ва захирадаги ерлар ҳисобидан жами 1400 гектар ер ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.

Бинобарин, бундан кейин тадбиркорлик субъектлари томонидан республикада ишлаб чиқарилган қуруқ картошка пюреси (ТИФ ТН коди 1105200000) экспортини амалга оширишга рухсат берилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81