my5

"Ўзбекнефтгаз": Ўзбекистонда дизел ёнилғисининг нархи арзонлади

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 16:52
525
"Ўзбекнефтгаз": Ўзбекистонда дизел ёнилғисининг нархи арзонлади

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан 2020 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон тарихида илк бора “Евро-4” ва “Евро-5” синфли экологик тоза ҳамда сифатли дизель ёнилғисининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган эди.

2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида дизель ёнилғисининг нархи 200 сўмга камайтирилган эди.

Эртага, 3 апрель кунидан эътиборан, дизел ёнилғиси нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилади. Гувоҳи бўлаётганингиздек, дизел ёнилғисининг нархи бир ой вақт давомида 500 сўмга пасайди.

Нархлар масаласида шуни таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотилаётган дизель ёқилғиси нархидан 11,5% арзондир.

- Биз доимий равишда аҳолига сотилаётган маҳсулот таннархини мунтазам ўрганамиз ва таҳлил қиламиз, - дейди “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG Petro” директори Мирзоҳид Мусаев.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ нархларни босқичма-босқич камайтириб боришда давом этади.

Эслатма: Истеъмолчилар АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишлари мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81