my5
all

Ўзбекистонда автомобилларда ҳаракатланишга рухсат этувчи стикер беришга кўмаклашадиган ташкилот яна биттага кўпайди

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 16:22
875
Ўзбекистонда автомобилларда ҳаракатланишга рухсат этувчи стикер беришга кўмаклашадиган  ташкилот яна биттага кўпайди

Эндиликда Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси мана шундай ваколатни қўлга киритувчи йирик тадбиркор ва экспортёрларнинг рўйхатини шакллантириб, Адлия вазирлиги томонидан стикер олишга кўмаклашади. Бугундан кучга кирган мазкур келишувга кўра, уюшма Иқтисодиёт вазирлигига стикер олишга рухсат сўраётган йирик корхоналар ва тадбиркорларнинг зарурий мутахассисларнинг автомашиналарига истисно тариқасида руйхатини тақдим этади, шундан сўнг тасдиқланган хужжат Адлия вазирлигига киритилади. 

Бунинг учун стикер олишга талабгор юридик шахс  корхона номи ва иш фаолияти  нимадан иборатлиги тўғрисида аризани киритиши лозим.  Мурожат маълум муддат оралиғида кўриб чиқилиб, барча талабларга жавоб берсагина, стикер олувчилар рўйхатига киритилади. Айни мавзуда уюшмага кунига 400 дан ортик мурожат ва саволлар келиб тушаётганини ҳисобга олган ҳолда масалага жиддий эьтибор қаратилди. Бу имкониятдан қўштирноқ ичидаги «уддабурон тадбиркорлар» фойдалана олмасликлари учун, Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси аниқ маълумотларга таяниб аризаларни кўриб чиқади ва “премиум класс”даги автомабилларни стикер олувчилар рўйхатига киритмайди. 

Мурожат учун:

Телеграм : @Exportchilar_uyushmasi

sfazlitdinov@expotruz.com

+998 99655 22 11 Санжар Фазлиддинов

+998 98123 77 05 Дилшод Менглиев

+998 90 963 33 75 Жамшид Фаёзов

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси