my5
all

Ҳарбийлар Хоразмнинг 160 минг квадрат метр ҳудудида дезинфекция ишларини амалга оширди

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 15:45
519
Ҳарбийлар Хоразмнинг 160 минг квадрат метр ҳудудида дезинфекция ишларини амалга оширди

Кеча, 1 апрель куни Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда COVID-19 коронавирус касаллигига қарши махсус тактик ўқуви давомида вилоятнинг 160 минг квадрат метр майдонида дезинфекция ишларини олиб боришди.Бу ҳақда “Darakchi.uz”га Шимолий-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Урганч ва Хива шаҳри, Гурлан, Янгиариқ ва бошқа туманларда мутахассислар олдига қўйилган вазифаларни сифатли адо этиш мақсадида шахсий ҳимоя костюмлари, дезинфекцияловчи эритмаларни пуркаш учун ускуналар ва махсус техникалардан кенг фойдаланилди.

Коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда одамларни уйдан чиқмасликка чақирувчи эшиттиришни узатиш учун жанговар техника базасидаги овоз эшиттириш станцияси қўлланилди.

Кўчалар, ҳиёбонлар, бозорлар ҳамда аҳоли гавжум бўладиган бошқа ҳудудлар максимал даражада дезинфекцияланиб, одамлар ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Ҳарбий хизматчилар “Биз сиз учун хизматдамиз. Сиз биз учун уйда қолинг!” шиори остида аҳоли ўртасида карантин қоидаларига амал қилишни ҳамда заруратсиз уйни тарк этмаслик тарғиботини ўтказишди.

Карантинни уйда ўтказаётган аҳолининг кенг қатлами кўп қаватли уйларнинг деразаларидан ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаб, уларга миннатдорлик изҳор этишди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси