my5
all

Нукусда уруш қатнашчиларига моддий ёрдам кўрсатилмоқда

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 15:20
299
Нукусда уруш қатнашчиларига моддий ёрдам кўрсатилмоқда

COVID-19 коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда ёши улуғ, халқимиз орасида ҳурмат-эътиборга эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ушбу касалликдан ҳимоялаш, уларнинг рўзғорига қарашиш мақсадида Нукус гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар томонидан навбатдаги ҳайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Darakchi.uz”га Шимолий-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Кўнгилли ҳарбий хизматчилар гуруҳларига Нукус ҳарбий госпитали мутахассислари ҳам қўшилиб, шаҳарда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларини дезинфекция қилиб, уларни тиббий текширувлардан ўтказишмоқда. Ташаббускор гуруҳлар уруш қатнашчиларининг хонадонларига биринчи навбатда зарур бўлган бир неча кунлик озиқ-овқат махсулотларини улашиб, уларга сиҳат-саломатлик тилашмоқда. 

Ҳар бир хонадонда нафақат уруш қатнашчиси, балки у билан бирга истиқомат қилаётган қариндошлари ҳам дастлабки тиббий кўриклардан ўтказилмоқда.

Бу каби ҳайрли ишлар замирида бугунги тинчлигимиз ва келажагимиз учун жанггоҳларда фашизмга қарши курашда қаҳрамонлик намунасини кўрсатган, Ватанни ҳимоя қилган ва бугун аср билан юзлашиб турган ота-боболаримизнинг соғлигини сақлаш ва уларнинг эҳтиёжларини қондириш каби эзгу мақсадлар мужассам. Юртимиз бошига тушган мана шундай мусибатли кунларда бирдамлик билан бу балога қарши курашиш, мухтож ҳамюртларимизга ёрдам қўлини чўзиш эса инсоний бурчимиздир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81