my5
all

Зарурат бўлмаганда ҳеч қаерга борманг! Карантинни бир имконият деб билинг! “darakchi.uz”ни кузатиб боринг!

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 15:07
393
Зарурат бўлмаганда ҳеч қаерга борманг! Карантинни  бир имконият деб билинг!  “darakchi.uz”ни кузатиб боринг!

Бугун коронавирус туфайли Ўзбекистон ўз чегараларини ёпди, рейслар бекор қилинди, автомобилларнинг ҳаракатланиши чегараланди, кўча, дўкон-бозорлар, кўнгилочар жойларга бориш тақиқланди. Одамлар масофадан ишлашга, болалар эса  онлайн ўқишга ўтди... 

Бу  саъй-ҳаракатларнинг барчаси фуқароларни – сизу, бизни коронавирус балосидан ҳимоя қилиш учундир. 

Давоси топилмаган касаллик билан курашишнинг энг мақбул йўли бу. Мутахассисларнинг айтишларича, бундай пайтда хасталикни ҳар биримиз ўзимизни изоляция қилиш орқали енгишимиз мумкин. 

Ҳозир қилишингиз мумкин бўлган энг муҳим нарса: ҳар биримиз шахсий жавобгарлигимизни чуқур англаган ҳолда ҳаракат қилишимиздир.
Зарурат бўлмаганда ҳеч қаерга борманг! Карантинни  бир имконият деб билинг! Фарзандларингизни таълим-тарбияси билан шуғулланинг! Яқинларингиз билан телефон орқали дийдорлашинг! 

Биз – “Даракчи” жамоаси айни пайтда уйда ишлаяпмиз. Ўзбекистон ва дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни сизларга тез ва холис етказишга ҳаракат қиляпмиз. 

Азиз ҳамюртлар! Биз уйдамиз, илтимос, сиз ҳам уйдан чиқманг! Тезкор хабарлардан огоҳ бўлай десангиз “Даракчи.уз” сайтини кузатиб боринг!

#Siz hozir faqat uyda — oilangiz va albatta DARAKCHI.UZ bilan birga bo’ling!

#BizBirgamiz,BirgalikdaG'olibBo’lamiz.

Инобат Эрназарова

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81