my5

Хитойдан ниқоблар учун спанбонд хомашёсини олиб келиш учун чартер рейслар режалаштирилмоқда

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 14:29
573
Хитойдан ниқоблар учун спанбонд хомашёсини олиб келиш учун чартер рейслар режалаштирилмоқда

Ҳозирда дорихоналарда ниқоб етишмаслиги асосан ниқоб ишлаб чиқаришда зарур бўлган хомашёларнинг етарли эмаслигига боғлиқ. Корхона агар шу масалада муаммога учраса, қандай йўл тутиши керак?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров жавоб берди.  

Ҳозирда тўқимачилик корхоналарини хомашё билан таъминлаш мақсадида Фармацевтикани ривожлантириш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси билан биргаликда ниқобларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган спанбонд хомашёсини Ўзбекистонга чартер рейслар орқали импорт қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ниқобларни маҳаллий хомашёдан — дока (марля), трикотаж матоларидан ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бундай ниқоблар гигиеник ва сифат сертификатларига эга бўлиб, юрдошларимиз томонидан кенг қўлланиши мумкин.

Докали ниқобларнинг қай даражада вирусдан муҳофаза қила олиши юзасидан бизга кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Шуни айтишимиз мумкинки, ишлаб чиқарилган ниқоблар барчаси гигиеник бўлиб, тўғри ишлатилгандагина ўз самарасини беради.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81