my5
all

Мисрдан келганларнинг ҳеч бирида коронавирус аниқланмади. Улар манзилларига кузатилди (видео)

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 13:47
698
Мисрдан келганларнинг ҳеч бирида коронавирус аниқланмади. Улар манзилларига кузатилди (видео)

18 март куни Миср давлатидан махсус авиарейс билан Навоий шаҳрига келтирилган, Республикамизнинг турли вилоятларидан бўлган 181 нафар фуқаролар бугун – 2 апрель куни ўз уйларига тантанали тарзда кузатилди. Бу ҳақда Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Кармана тумани ҳудудидаги Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли соғломлаштириш марказида давом этган 14 кунлик карантинда бўлганлар билан бирга бўлган 22 нафардан иборат шифокорлар гуруҳи ҳам навбатдаги таътилга чиқарилди. 

  – Икки ҳафта давом этган карантин даврида кузатувга олинганлар белгиланган муддатда зарур тиббий муолажалар, шахсий гигиена ва ҳимоя воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланди. Кузатув ва карантин даврида уларнинг бирортасида касаллик аломатлари аниқланмади. Барчалари соғлом ва яхши кайфиятда, - дейди Навоий вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Гаффаров.

 

– Биз аввало муҳтарам Президентимиздан бир умрлик миннатдормиз! Мана шу ерда ўтган 14 кунлик даврим шахсан менга кўп нарсаларни англашга имкон берди. Ватан, меҳр-муҳаббат ва ва энг асосийси ҳаётимнинг қадрини яна бир бор теранроқ тушуниб етдим. Барча шифокорларимиз доим омон бўлсинлар, - дея ўз ҳиссиётларини яширмади самарқандлик Назира Султонова.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Навоий вилоятидаги 8 та сиҳатгоҳда 529 нафар фуқаро умумий карантинга олинган. Бундан ташқари 2808 нафар фуқаро уй карантинида шифокорлар назоратида.

Навоий шаҳрида даволанаётган икки нафар фуқаро (она ва ўғил) эса вилоятга Тошкент шаҳридан меҳмонга келганларида уларда касаллик белгилари борлиги аниқланиб, карантинга олинган ва шифохонага ётқизилган. Ҳар иккала бемор ҳам Тошкент шаҳри Бектемир туманида доимий яшаб келган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81