my5
all

Автотранспорт ҳаракатига чеклов бизга нима беради?

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 12:36
887
Автотранспорт ҳаракатига чеклов бизга нима беради?

Шу кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида турли чекловлар жорий этилмоқда. Сўнгги кунларда катта шаҳарларда ва вилоят марказларида автотранспорт воситалари ҳаракатига ўрнатилган чекловлар айниқса қизғин муҳокама ва баҳсларга сабаб бўлмоқда. Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Ғайбулло Примов Даракчи билан суҳбатда ана шу мавзуда ўз мулоҳазаларини билдирди.

— 2017 йилдаги маълумотларга кўра, мамлакатимизда ҳар 1000 кишига 83 та автомобиль тўғри келган. Ҳозирда бу рақам янада ортган. Тахминларга кўра, мамлакатимизда 
2 миллиондан ортиқ автомобиль мавжуд . 

Сўнгги 10 йилда шахсий автомобиллар сони 125 мингга ошди ва бугунги кунда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган автомобиллар сони 434 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Бунда, кунига 
300 мингта транспорт воситалари пойтахтга киради ва чиқади.

Кўчаларимизда бугунги кунда ҳаракатланаётган 100 минг автотранспортнинг атиги 1000 таси (0,01%) вирус ташувчи бўлса ҳам, биз автотранспорт ҳаракатини чеклаш орқали эпидемия тарқалишини қанчалик жиловлашимиз мумкинлигини тасаввур қилинг. Бу шартли равишда олинган мингта автомобиль яна қанча одамларни, улар эса ўз навбатида яна қанча таниш-билиш ҳамда қариндошларининг касалланишига сабабчи бўлиши мумкин эди. 

Ҳаракатланётган автомобиль, айниқса у такси бўлса, нафақат вирус ташийди, баки кўплаб инсонларга вирус юқтириш маконига ҳам айланади. Битта таксига бир кунда нечта одам чиқади ва йўловчилардан биттаси вирус ташувчи бўлса ҳам, шу таксига ундан кейин чиққан қанчадан қанча инсонларга вирус юқишига шароит яралади.

Автотранспорт ҳаракатига қўйилган чековнинг яна бир мақсади, инсонларнинг ҳаракатланишини камайтириш, уларни уйда қолишини таъминлашдир. Энди узоқроқ масофага бир зумда етиб олиш имкони бўлмагач, фуқаролар уйдан камроқ чиқадилар.

Бу тажриба Хитой, Албания, Перу каби мамлакатларда ўзини оқлади ва самаралилигини кўрсатди. Масалан, вирус тарқалган Хитойнинг Ухан вилоятида фақат тиббиёт, полиция ва озиқ-овқат ташувчи автомобилларга рухсат берилиши оқибатида қандай ижобий натижаларга эршилганини кўриб турибмиз.

Албатта, ушбу тартиб ўзига яраша ноқулайликларни туғдиради. Лекин ҳозирги кунда бу коронавирусга қарши энг мақбул ва самарали йўлдир. Шунинг учун барчамиз янги талабларга мослашишимиз зарур, ишлаб чиқарувчилар ҳам, тадбиркорлар ҳам, оддий фуқаролар ҳам.

Шахсий ҳаёт ва ҳуқуқлар ҳамда жамият, миллат манфаатларини тарозига соладиган бўлсак ҳам, қайси томон устунлиги яққол кўзга ташланади. Ушбу шароитда жамият манфаатлари ва келажаги ҳар доим биринчи ўринда туради.

Чеклов жорий этилганининг учинчи куни шаҳар кўчаларида автотранспортлар оқими бир неча бараварга камайганини кўриш мумкин. Илгаригидек тирбандликлар, чорраҳаларда бир неча қатор бўлиб яшил чироқ ёнишини кутаётган бетоқат ҳайдовчилар йўқ. Асосийси, ҳаракатланиш кескин камайди, демак вирус тарқалиши ҳам камаяди.

Шу ўринда юртдошларимиздан ушбу вақтинчалик чеклов тадбирлари эканини тушуниб, онгли равишда чекловларга бўйсунишлари ва вирусга қарши кураш кампаниясини ҳам маънан, ҳам амалда қўллаб-қувватлашлари нақадар муҳим эканини эслатиб ўтиш жоиз. Биз қанчалик бир-биримизни қўлласак ва тушунсак, вирус шунчалик заифлашади ва тез орада енгилади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81