my5
all

Стикер олиш учун берилган 1,5 мингта ариза рад этилди - Адлия вазири

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 11:37
779
Стикер олиш учун берилган 1,5 мингта  ариза рад этилди - Адлия вазири

"Кеча ижтимоий тармоқларда агентлик раҳбарининг ҳиссиётли мурожаатини тарқатдик. Шу мурожаатимиз ҳам таъсир қилди. Бугуннинг ўзида 8900та ариза ариза эгалари томонидан қайтариб олинди", – деди Давлетов 1 апрель куни "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида. Бу ҳақда кун.уз интернет нашри ёзмоқда.

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг айтишича, махсус рухсатнома учун кунига 20-30 мингтадан ариза келиб тушмоқда.

"Давлат хизматлари марказларида 14та ҳудуд ва Тошкент шаҳрининг 11та туманларида шу хизматлар кўрсатиляпти. 24 соат ишлаш тизимига ўтдик. Бизга келиб тушаётган аризалар сони [кунига] камида 20-30 мингта бўляпти. Бугунги кунга келиб, 102 мингта ариза келиб тушди. Электрон тизим такомиллаштирилгани натижасида 1,5 мингта ариза автоматик тарзда рад этилган" дейилади хабарда

Адлия вазири шахсий транспортдан фойдаланиш чеклови фақат пойтахт шаҳарлар ва вилоят марказларига тааллуқли эканига урғу берди.

Шунингдек вазир "Давлат тилида эълон қилинган хабар интернет ресурсларида русчага таржима қилинганида нотўғри маънода чиққанини кўрдик. Бир нарсани аниқ айтиб қўйишимиз керак: биринчидан, бу – Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри, вилоят маъмурият марказларига тааллуқли.

Бошқа туман, шаҳарларидаги ҳудудларга умуман тааллуқли эмас", – деб таъкидлаб ўтди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81