my5

ХТВ Янгийўлдаги мактаб карантинга ёпилган бўлса-да, стадионида болалар футбол ўйнаётганига муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 11:17
478
ХТВ  Янгийўлдаги мактаб карантинга ёпилган бўлса-да, стадионида болалар футбол ўйнаётганига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги 17-мактаб карантин муносабати билан ёпилган бўлса-да, мактаб стадионида болалар футбол ўйнаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди.  Халқ таълим вазирлиги ушбу вазиятга ойдинглик киритди. 

Мазкур ахборот ўрганиб чиқилганида мактаб ўқувчилари эмас, Янгийўл тумани, Қоратепа маҳалласининг 5-6 нафар фуқаролари жорий йилнинг 28 март куни карантин учун ёпилган 17-мактаб ҳудудида карантин қоидаларига амал қилмай ўзбошимчалик билан кириб, футбол ўйнамоқчи бўлишгани маълум бўлди.

Шу вақтнинг ўзида мактаб қоровули ва чақириққача ёшларни тайёрлаш раҳбари томонидан бу фуқароларга карантин муносабати билан мактаб ҳудудига кириш мумкин эмаслиги тушунтирилиб, дарҳол мактаб ҳудудидан чиқариб юборилган.

Сўнгра ушбу ҳолат бўйича умумтаълим мактаби директори маҳалла раиси ва профилактика инспекторига мазкур фуқароларга карантин қоидаларини бузганлиги учун белгиланган тартибда чора кўришни сўраб расман мурожаат қилган.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81