my5
all

2 апрель соат 09:00: Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузганлик ҳолати. Тошкент ва Фарғона етакчи

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 09:52
681
2 апрель соат 09:00: Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузганлик ҳолати. Тошкент ва Фарғона етакчи

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан 2020 йил 2 апрель соат 9:00га   қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 19 843 та ҳолат аниқланган,  дея маълум қилмоқда ИИВ Матбуот хизмати. Унга кўра:

- Тошкент шаҳрида – 3 429 та ҳолат; 

- Фарғона вилоятида – 2 512 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 1 992 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 1 973 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 1 440 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 1 409 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 1 246 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 1 198 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 1 190 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 943 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 885 та ҳолат; 

- Қорақалпоғистон Республикасида - 695 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 656 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 275 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. 

Мисол учун, 1 апрель куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Оқтепа” маҳалласида яшовчи, 1971 й.т. фуқаро Д.Е., Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, “Ижтимоят” маҳалласида яшовчи, 1981 й.т. фуқаро М.С. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

1 апрель куни соат 14:50 да Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, “Гулистон” маҳалласида яшовчи, 1985 й.т. А.С. карантин даврида белгиланган қоидаларни бузиб, ўзига тегишли қурилиш моллари савдо дўконини очганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81