my5
all

Чегарада қолиб кетган Ўзбекистоннинг юк ташувчи транспортлари Туркияга киритилиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 09:34
477
Чегарада қолиб кетган Ўзбекистоннинг юк ташувчи транспортлари Туркияга киритилиши маълум қилинди

Грузия-Туркия чегарасида Ўзбекистон юк ташувчи транспорт воситаларининг қолиб кетгани ҳақида қатор ОAВ ва ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди. 

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, коронавирус тарқалишини камайтириш борасида кўрилаётган шошилинч чоралар сабабли Туркия ҳудудига миллий юк ташувчиларимизнинг кириши чекланган эди. Туркия ва Грузиянинг масъул вазирлик ва идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасида мазкур масала ижобий ҳал қилинди. Туркия томонидан олинган маълумотга кўра ўзбекистонлик автоташувчилар Туркия ҳудудига Ўзбекистондан чиққан кунларидан бошлаб 14 кунлик муддат тугаганидан кейин киритилади.

Туркия Божхона идораси ва Савдо вазирлиги 2020-йил 30-март кечасидан бошлаб Ўзбекистон юк ташувчи транспорт воситаларини киритиш тикланганлигини тасдиқлади. Бугунга қадар Грузия-Туркия чегарасини 50 дан ортиқ юк транспортлари кесиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Aнқара ва Боку шаҳарларидаги элчихоналари вазиятни назоратга олган, давлатлараро чегарада 14 кунлик муддат тугашини кутаётган ўзбекистонлик ҳайдовчилар билан алоқада бўлиб турибди.

Хорижий давлатлар ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг чет элдаги элчихоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида ташкил этилган оператив штабларга (ҳттпс://т.ме/узбекмфа/273) мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81