my5
all

Москвада чартер рейслар ташкил этилишини кутаётган ўзбекистонликларга шароит яратиб берилди

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 07:21
761
Москвада чартер рейслар ташкил этилишини кутаётган ўзбекистонликларга шароит яратиб берилди

Москвада чартер рейслари ташкил этилишини кутаётган ватандошларга барча шароитлар яратилган, дея хабар қилди Дунё АА.

Жорий йил 31 март куни Россиянинг қатор оммавий ахборот воситаларида «Домодедово» (Москва) халқаро аэропортидан чартер рейсларида уйларига қайтишни истаган 300 га яқин Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирининг чиқариб юборилгани тўғрисидаги хабарлар чоп этилди.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси «Домодедово» ва «Жуковский» аэропортларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тўпланиши фактини рад этди.

Дипломатик ваколатхонага кўра, «Внуково» ва «Шереметьево» аэропортларида бўлган ватандошларнинг аксарияти чартер рейсларида Ўзбекистонга олиб кетилган.

 Москвада яшашга имкони бўлмаган 160 га яқин ўзбекистонликлар навбатдаги чартер рейслари ташкил этилгунга қадар ҳостел (ётоқхона)га жойлаштирилган. Юртдошларимизга яшаш учун барча шароит яратилган. Хусусан, ватандошларимизга кунига 3 маҳал иссиқ овқат ташкил этилган, улар билан доимий алоқа ўрнатилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81