my5
all

Болаларни мактабга тайёрлаш бўйича бепул онлайн курс тақдим этилмоқда

ЖАМИЯТ 02.04.2020, 06:13
670
Болаларни мактабга тайёрлаш бўйича бепул онлайн курс тақдим этилмоқда

Мактабгача таълим вазирлиги коронавирус инфекциясига қарши курашишдаги мураккаб давр ва мамлакатимиздаги МТТлар фаолияти тўхтатилган бир вақтда болаларнинг уй шароитида мактабга тайёрлана олишлари учун барча чораларни кўрмоқда.  Хусусан, аввал хабар қилинганидек, кеча, 1 апрелдан бошлаб мактабгача ёшдаги болалар учун "Болажон" каналидан телемашғулотлар бошланди.

Айни пайтда эса Мактабгача таълим вазирлиги Россиянинг «Новый Диск» компаниясининг қўллаб-қувватлаши билан мактабгача ёшдаги болаларга уй шароитида сифатли ва самарали таълим беришни ташкил этишда ота-оналарга кўмак бериш мақсадида карантин даври мобайнида «Робоборик билан ўқувчи бўл!» онлайн курсидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этади.  Бу ҳақда "darakchi.uz"га Вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, Ҳукумат томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чоралар туфайли мазкур онлайн курс зудлик билан ишга туширилгани боис, дастлабки вақтларда мактабгача ёшдаги болалар учун дарслар рус тилида бўлади.  

Мактабгача таълим вазирлиги ва «Новый Диск» компанияси ушбу онлайн-ресурснинг ўзбек тилидаги таълим шаклини тайёрлаш ишларини режали асосда олиб бормоқда.  

Маълумот учун:

Мактабгача таълим вазирлиги «Новый Диск» компанияси билан 2018 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади. 2018 йили «Новый Диск» компаниясининг 5та лойиҳаси Тошкентнинг Миробод туманидаги 32-сон ва 164-сон МТТлари ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги 547-сон ва 426-сон МТТларида муваффақиятли ишга туширилди.  

«Робоборик билан ўқувчи бўл!» дастури нималарни таклиф қилади?

Бу 6-7 ёшдаги болаларни мактабга тайёрлов курси бўлиб, мавзули режалаш, машғулотлар мундарижаси ва болалар томонидан режалаштирилган натижаларга эришиш имкониятлари билан «Илк қадам» Давлат ўқув дастурига мувофиқ келади.  

Сиз roboborik.com сайтида қуйидаги йўналишлар бўйича қизиқарли, оммабоп машғулотларни топасиз:

— атроф олам;

— математика;

— нутқ ривожи, саводхонлик ва мутолаа асослари;

— мусиқий ва тасвирий санъат билан танишиш.

Ҳар бир мавзу 12тадан кўп бўлмаган машғулотни ўз ичига олади, уларнинг давомийлиги 15-20 дақиқадир. Барча вазифалар катталарнинг иштирокини назарда тутади. Шунинг учун, ота-оналар фарзандига ёрдам бериши осонроқ бўлиши учун сайтда услубий тавсияларни топиш мумкин. Улар онлайн курс билан қандай ишлаш йўлларини намойиш этади.  

Экранлардаги вазифаларнинг барча матнли элементлари (йўриқномалар, сўзлар) талаффуз этилган бўлиб, шу ёшдаги болаларнинг ўзига хослигини инобатга олади — аксарият болалар ўқишни билмайди, қолаверса, мактабгача ёшдаги боланинг кўриш қобилиятига ортиқча зўриқиш бермайди. Дастурлар алоҳида таълим талабларига эга бўлган болаларга мослаштирилган.  

Қандай фойдаланиш мумкин?

1. https://roboborik.com/ сайтига киринг.

2. «Машғулотларни бепул бошлаш» тугмачасини босинг.

3. «Логин» деган сатрга ўз электрон почта манзилингизни ёзиб рўйхатдан ўтинг.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81