my5
all

Зафар Хошимов: "Ўз халқингга дўстмисан ёки душманмисан?.."

ИҚТИСОДИЁТ 01.04.2020, 17:24
Теглар: Зафар Хошиов, гўшт, картошка
1038
Зафар Хошимов: "Ўз халқингга дўстмисан ёки душманмисан?.."

"Карзинка.уз" сепермаркетлар тармоғи раҳбари, таниқли тадбиркор Зафар Хошимов ўз тасарруфидаги дўконларда сотилаётган маҳсулотларнинг нархи бўйича ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан ёзилган эътирозларга муносабат билдирди. У ўзининг телеграмдаги каналида жумладан шундай дейди:

"Бир нарсага роса ҳайронман, ўзи бир мураккаб вақтлардан ўтаётган бўлсак, одамларнинг асаби шусиз ҳам анча тортилгани аниқ, нега шу аҳволда баъзилар халқнинг яна жиғига тегиш, одамларни янада ғазаблантириш билан машғул бўлар экан-а?!

Бири контрфиленинг расмини олиб, “korzinka'да мол гўшти 84 минг сўм бўлибди”, деб ёзса, бошқаси ёш «баррача» картошканинг нархини олиб, “korzinka'да картошка 18 минг сўм бўлибди”, деб жар солса...

Майлику, “Озодлик” ҳеч қачон халқимизга дўст ёки ғамхўр бўлмаган, лекин наҳотки ўз ватандошларимиз ҳам шу каби провокацияларни қўзғатиш нақадар жирканчли амал эканликларини билмасалар?

Бу ваҳима хабарларнинг барчасида на холислик ва на ҳақгўйлик бор. Халқ асаби тортилганидан фойдаланиб, ўзига пиар қилиш билан овора бу инсонлар, лекин амалларининг қандай оқибатларга олиб келишидан улар мутлақо бехабар, чоғи. 

Нега улар бу амалларини қасддан қилган, дейишимнинг боиси, кичкина рангсиз 3см х 7 см нархномаларни кўриб, катта А4 форматдаги сап-сариқ нархномани кўрмасликнинг асло имкони йўқ.

Наҳотки 83990 сўмлик антрекот расмини олган инсон, ёнидаги 48990 сўмлик чиройли мол гўштининг расмини кўрмаган бўлса, ёки 17990 сўмлик яп-янги ёш картошкани суратга тушириб, уни достонларга тушираётган инсонлар, майли, баррача ёш картошканинг фарқига боришмас, лекин, қандай қилиб, тоғ бўлиб уйилиб ётган 3500 сўмлик картошкани пайқамай ўта олишган экан?

Бу постим шу каби провокациялар муаллифларига эмас, уларга Аллоҳ бас келсин, менинг азиз ўқувчиларим, Сизларга аталган. Ҳушёр бўлинг, халқимизга қарши бундай фитна, найрангларга учманг. Аминманки, гўзал сабр ва хайрли амалларимиз ила бу машаққатларни тез орада енгиб ўтамиз ва кўрмагандек бўлиб кетамиз. Шу постни, илож топсангиз, дўстларингиз билан бўлишинг, улар ҳам ҳушёр бўлсинлар. 

Ҳозирча эса, korzinka.uz'нинг 4 минг кишилик жамоаси хизматингизга самимий мунтазир турибди.

Уйингизни беҳожат тарк этманг, ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!"

#biz_siz_haqingizda_qayguramiz

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7