my5
all

Францияда яшайдиган ўзбекистонликлар СOVID-2019 билан курашишга ўз ҳиссаларини қўшишни бошлади

ЖАМИЯТ 31.03.2020, 22:10
1330
Францияда яшайдиган ўзбекистонликлар СOVID-2019 билан курашишга ўз ҳиссаларини қўшишни бошлади

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Францияда истиқомат қилаётган ватандошлардан иборат кўнгиллилар "Ўзбекистон билан бирдамлик" акциясини ташкил қилди. Улар ушбу хайрия орқали Ўзбекистонда аҳолининг заиф қатламига ёрдам бериш учун ихтиёрий маблағ йиғишни бошлашди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА 

Маблағлар фуқароларимизнинг тиббий ва ижтимоий эҳтиёжлари учун йўналтирилади.

Ушбу гуманитар лойиҳада иштирок этишни истаганлар “https://www.lepotsolidaire.fr/pot/keds67ys” ҳаволаси орқали махсус ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказишлари мумкин.

Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшиш ниятида бўлган инсонларни хабардор қилиб бориш мақсадида ижтимоий тармоқларда қуйидаги гуруҳлар ташкил қилинди:

“Facebook” даги саҳифа: www.facebook.com/groups/covid19uz,

“Telegram” канал: https://t.me/covid19uz_fr | @covid19uz_fr.

Франциядаги ватандошлар ҳамкорликдаги қўшма саъй-ҳаракатлар аҳолининг заиф қатлами ва эпидемияга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига қийинчиликларни енгиб, фаол ҳаётга қайтишда ёрдам беришини таъкидламоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81