my5
all

Испания ҳам касалланганлар сони бўйича Хитойни ортда қолдирди

ДУНЁ 31.03.2020, 15:49
630
Испания ҳам касалланганлар сони бўйича Хитойни ортда қолдирди

Душанба куни Испания коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Хитойни ортда қолдирди.

30 март кунги статистик маълумотга кўра, Испанияда вирусни юқтириб олгналарнинг умумий сони 85,195 кишин ташкил қилган бўлса, касаллик пайдо бўлган Хитойда 81,470 кишида вирус борлиги қайд этилган.

Испанияда бир кунда вафот этганлар 812 тани ташкил қилди. Бу билан мамлакатда қурбон бўлганлар 7,340 нафарга етди.

Тадбиркорлар Испания ҳукуматининг бутун мамлакат бўйлаб барча муҳим бўлмаган ишларнинг тўхтатилишини яна икки ҳафтага чўзиш ҳақидаги қарорни танқид қилишди. Корхонлар фаолияти чекланиши машина саноати ва туризм каби соҳаларни “фалаж қилди”.

«Агар сиз мамлакатни тўхтатсангиз, беш ой ичида бизда катта ижтимоий муаммо юзага келади», деди Испания бизнес уюшмаси президенти Антонио Гараменди интервьюсида.

Испания ҳукумати шу ой бошида вақтинча ишдан бўшатилган ишчиларга имтиёзлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган кредитни олишга ёрдам берадиган 200 миллиард евро (220 миллиард доллар) миқдоридаги иқтисодий ёрдам пакетини тақдим этди.

Бироқ, иқтисодиётнинг баъзи қисмлари, масалан, озиқ-овқат маҳсулотларининг онлайн савдоси ривожланяпти. Душанба куни Диа супермаркетлар тармоғи онлайн буюртмаларга бўлган талабни қондириш учун 1000 кишини ишга олганини маълум қилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси