my5
all

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган беморлар аҳволи яхшиланмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 31.03.2020, 08:56
2180
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган беморлар аҳволи яхшиланмоқда (видео)

Коронавирус билан хасталанган беморлар шифокорлар муолажаси туфайли аҳволлари яхшиланаётганини эътироф этишмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Таъкидланишича, Вирусология илмий текшириш институти директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Эркин Исакович Мусабаев раҳбарлигидаги  тажрибали жамоа коронавирус инфекциясига чалинган  беморларни даволашда алоҳида  фаоллик  кўрсатишмоқда.  

Улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида, илғор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, халқаро стандартлар бўйича тезкор ва сифатли даволаш муолажаларини олиб боришмоқда. Ушбу жараёнда тиббиёт ходимлари бирдамликда, бор маҳорати ва тажрибасини ишга солган ҳолда меҳнат қилишмоқда. Оиласи, яқинлари, халқимиз учун ишда қолиб, коронавирус инфекциясини мағлуб этиш ҳаракатида. Шу билан бирга, ширин муомаласи ва далдаси билан ҳам беморларга руҳий мадад бўлишмоқда.

"Биз видеомулоқот орқали Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган беморларнинг аҳволи, фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик. Беморлар шифокорларнинг жуда масъулият билан тўғри даволаш муолажаларини олиб боришаётганини эътироф этишиб, кун сайин аҳволлари яхшиланиб бораётганини билдиришмоқда. Бу ҳақда қуйидаги видеолавҳада танишишингиз мумкин", — дея шифо топаётган беморлардан жонли суҳбат тақдим этилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81