my5
all

COVID-19 билан касалланган футболчилар: Уларнинг аҳволи қандай?

СПОРТ 29.03.2020, 22:53
Теглар: коронавирус, спорт, футбол
1555
COVID-19 билан касалланган футболчилар: Уларнинг аҳволи қандай?

Коронавирус йирик спорт мусобақалари саналарини ҳам издан чиқарди. Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Токиодаги олимпия ўйинлари ва бошқа бир қатор чемпионатлар бекор қилинди.  Шунингдек спортчилар оарсида ҳам коронавирусдан зарарланганлар қайд этилган. 

Улар кимлар? Рўйхат:

  • Февраль ойида 23яшар футзалчи қиз Илҳам Шейхи янги коронавирус билан 10 кун курашиб вафот этди. 
  • "Ганновер" немис футбол клуби ҳимоячиси Яннес Хорн ва Тимо Хюберс коронавирусни юқтириб олганини расман қайд этди.
  • 11 мартда"Ювентус" футбол клуби ҳимоячиси Даниэл Ругани COVID-19 коронавирусини юқтириб олганини билдирди. Ҳозирда футболчи аҳволи яхши эканлигини айтмоқда.
  • Англиянинг "Лестера" жамоасида ҳам вирус юқтирганлар мавжуд. Аммо уларнинг кимлиги сир тутилмоқда.
  • 12 мартда Италиянинг "Сампдория" жамоаси Маноло Габбьядини коронавирус билан зарарланганини такидлади. Ҳозирда футболчининг аҳволи яхши.  
  • "Арсенал"нинг бош мураббийи Микель Артетада ҳам коронавирус аниқланди. Лондон клуби жамоаси мураббийнинг аҳволи қониқарли эканлигини айтмоқда.
  • "Челси" таркибидаги Каллума Хадсона-Одоида ҳам коронавирус аниқланган.Ўйинчи ўз уйида изоляция қилинган.
  • "Леганес"нинг Бош директори Мартин Ортега ҳам коронавирусга чалинган. Шу сабабли клубда машғулотлар тўхтатилган.
  • Италиянинг "Сампдория" клубида бир неча футболчининг коронавирусдан зарарлангани айтилмоқда.Улар Омар Колли, Альбин Экдаль, Мортен Торсби, Антонио Ла Гуминалар. 
  • Франциянинг "Труа" жамоаси ҳужумчиси Хен Чжун Сукада ҳам коронавирус таҳлили ижобий деб топилган.
  • Италиянинг "Фиорентины" клуби ўйинчилари Патрик Кутроне, Херман Пеццелья ва Душан Влаховичда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.
  • Франциянинг "Осер" клуби ҳам жамоанинг бир нафар футболчиси коронавирусга чалинганини қайд этди.
  • Испаниянинг "Валенсия" клуби ҳимоячиси Эсекиэль Гарай коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берганди. Умумий ҳисобда ушбу клубда 5 нафар ўйинчада янги вирус аниқланган. "Валенсия" ҳимоячиси Эльяким Мангала ва яна бир футболчи Гайя Covid-19 юқтириб олишганига шахсан маълум қилишган.  
  • Германиянинг"Падерборн" футбол клуби ўйинчисиЛука Килиан ҳам коронавирусга чалингани айтилмоқда.
  • Испаниянинг "Атлетико Портада Альта" клуби ўйинчиси Франциско Гарсия  Covid-19 туфайли вафот этди.
  • Эронлик мини-футбол бўйича мураббий Аҳмад Тахери 16 мартдакоронавирус оқибатида вафот этди.
  • Бразилиянинг "Фламенго" клуби бош мураббийи Жорже Жезусда ҳам коронависрус аниқланган.
  • Германиянинг "Герта" клуби жамоа ўйинчиларидан бирида ушбу хавфли вирус аниқланганини тасдиқлади. Унинг кимлиги сир сақланмоқда. Клуб икки ҳафталик карантинга олинган.
  • Италиянинг "Ювентус" клуби яна бир футболчининг хасталанганини эълон қилди.Жумладан ярим ҳимоячи Блез Матюидида коронавирус мусбат натижа берган.
  • Covid-19 Испаниянинг “Алавеса” мураббийлар штабининг уч нафар аъзосида ҳам тасдиқланган. Шу вақтнинг ўзида клубнинг беш нафар хизматчилари ва футболга оид бўлмаган бўлимлари ходимлари ҳам коронавирус юқтириб олишгани айтилмоқда. 
  • Таниқли спорт журналисти Хосе Мария Кандела спорт журналистлари ичида коронавируснинг илк қурбонига айланди.
  • "Айнтрахт" немис клуби бир нафар ўйинчиси коронавирусга чалинганини маълум қилди. 
  • Испаниянинг "Эспаньола" клуби футболчиси Лэйда ҳам коронавирус аниқланган. Аммо клуб ҳозирча буни расман тасдиқлагани йўқ. 
  • "Ювентус" клубининг учинчи ўйинчисиПауло Дибалада ҳам Covid-19 қайд этилган. Шу билан бирга унинг қайлиғида ҳам вирус топилди.
  • Германиянинг "Айнтрати" клубининг уч нафар ўйинчиси коронавирусга чалингани айтилмоқда. Аммо уларнинг исмлари ошкор қилинмаяпти.
  • Мадриднинг "Реал" жамоаси собиқ президенти Лоренцо Санс коронавирус оқибатида вофот этди.
  • Бельгия терма жамоасининг ҳимоячиси Мариан Феллаини ҳам коронавирусга чалиниб қолди.
  • "Эспаньола"нинг собиқ мураббийи Бенито Хоанет 84 ёшида коронавирусдан вафот этди. 
  • "Барселона" скаути Андре Кюрига ҳам коронавирус ташхиси қўйилган.
  • "Милан" клуби техник директори Паоло Мальдинининг ҳам коронавирусга чалингани маълум қилинди.
  • Таниқли футбол мураббийи Фатих Теримда ҳам коронавирус аниқланган. 
  • "Витесса" клубининг собиқ президенти Кис Баккер коронавирус сабабли вафот этди.
  • "Жирона"нинг яна бир нафар футболчисида касаллик қайд этилган. Аммо унинг исми айтилмаяпти.
  • Австралиянинг A-Лигаси ўйинчиси "Ньюкасл Джетс" мамлакат профессионал футболчилари орасида биринчи бўлиб коронавирусга чалинди.

Соғайиб кетган спортчилар

  • Спортчилар орасидакоронавирусдан тузалган илк спортчи Италиянинг "Пьянезе" клуби ўйинчиси бўлди. Унинг кимлиги сир тутилмоқда.
  • "Челси" клубининг футболчиси Каллум Хадсон-Одои ҳам вирусни енгиб, соғлом ҳаётга қайтди. Ўйинчи касалликнинг 11 кунида тест топширганида унда коронавирус аниқланмаган.
  • "Олимпиакос" ва "Ноттингем Форест" раҳбари Евангелос Маринакис коронавирусдан тузалганини маълум қилди.
  • "Арсенал" ўйинчиси Маринакис дастлаб вирусдан зарарланган эди, кейин Микель Артетга юқтирган бўлса керак. Микель Артет ҳам ҳозир аҳволи яхшилигини қайд этди.
  • "Сампдория" ўйинчиси Эдгар Баррето клубнинг коронавирусдан зарарланган ўнлаб аъзоларидан бири эди. Ҳозирда парагвайлик футболчи вирусни енгганлар рўйхатида турибди.Аммо у ҳамон изоляцияда.

 

Манзура БЕКЖОНОВА тайёрлади

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси