my5
all

Тошкент шаҳар ҳокимлиги: Озиқ-овқат танқислиги бўлмайди

ИҚТИСОДИЁТ 29.03.2020, 21:54
Теглар: озиқ-овқат, Тошкент
559
Тошкент шаҳар ҳокимлиги: Озиқ-овқат танқислиги бўлмайди

Маълумки, 30 мартдан Тошкент шаҳрига фақат махсус рухсатномага эга машиналар кириб чиқиши ва ҳарактланишига рухсат берилди.

Аммо бу шаҳримизга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб кирилмайди дегани эмас, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бугун шаҳримизнинг кўплаб бозорлари ва дўконларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига навбат кузатилди. Бу эса карантин талабларига зиддир.

Шу сабаб аҳолимизга мурожаат қилиб, захирада қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етарли эканлигини, бозор ва дўконлар бундай маҳсулотлар билан мунтазам таъминланишини маълум қиламиз.

Фақат заруратга кўра кўчага чиқинг, одамлар билан оралиқ масофани сақланг, санитария-гигиена талабларига риоя этинг ва бу билан ўзингиз ҳамда яқинларингиз саломатлигини асранг.

Шарҳлар

Тошкентда биринчи бор Бутунжаҳон озиқ-овқат куни нишонланди

18.10.2019, 16:38

Тошкентда биринчи бор Бутунжаҳон озиқ-овқат куни нишонланди.Экспертлар таъкидига кўра, кўпроқ мавсумий мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш ва носоғлом озиқ-овқат истеъмолини камайтириш БМТнинг Барқарор Ривожланиш Мақсадларининг дунё бўйлаб...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7