my5
all

Андижонлик бир гуруҳ табиб ва илмий ходимлар коронавирус давосини топган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда

ЖАМИЯТ 29.03.2020, 18:10
4361
Андижонлик бир гуруҳ табиб ва илмий ходимлар коронавирус давосини топган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда

Андижонлик бир гуруҳ табиб ва илмий ходимлар коронавирус давосини топган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Улар бу изланишлари ҳақида Президентга мурожаат ҳам қилишган. 

"Хурматли Президент жаноблари! Мен, Абдукаримова Гулбахор Бахтияровна, Сизга мурожаат қилишимдан мақсад, Хитой давлатида Covid-19 тожсимон вирус чиқканиданок хавотирга туша бошладим, бизгача етиб келишини тахмин қилдим ва ўша захоти вирусни ўрганишга харакат қилдим, вирусни шакли ва унинг симптомлари хақида Хитой республикасидан касаллик кечиш жараёнини синчиковлик билан ўргандим, дархол унга қарши дори таёрлашга киришдим.Узимни хатарга қўйиб, самолетда бошқа давлатлардан керакли компонентларни йиғиб келдим, кучли табиб ва фармацевт ва кимёгарларни жалб қилдим. Улар билан маслахатлашган холда мутлақо табиий гиёхлар, гален ва новогален хайвон тўқималаридан, минерал тузлардан иборат 70 хил доривор компонент (ичида 1млн дан ортиқ моддалар мавжуд) настойка шаклида дори тайёрладик, шуни маълум қиламанки, барча керакли компонентларни тайёрлаб битиргунимизча вақт ўтиб кетиб қолди, натижада бизда хам карантин эълон қилинди, бу настойкани менга ишонадиган кўнгиллиларда синадим, уларга хеч қандай ножуя таъсирларсиз, жуда тез фойда килди. Мухтарам Президентим, илтимос, мен жон куйдириб кўп жойларга бу доривор гиехларимни кушимча таьсирини урганиш максадида МТХ тузиш ва тиббиетга тадбик килиш максадида тегишли Давлат ташкилотларига мурожаат қилдим,аммо бунга нисбатан маьсул мутахассисларни жиддий шугулланмаганлиги мени ташвишга солмокда. мана 2 киши дунёдан кўз юмди, виждоним азобланмоқда, агар шуларга фойдамиз тегса , бошим осмонда бўларди, шуни инобатга олиб, бирорта лаборатория шароитида вирусга нисбатан таъсирини ўрганиш (клиникагача синов) ва синов муваффакиятли ўтса, бирорта кўнгилли корона вирусга чалинган инсонда синаб кўришда амалий ёрдам беришингизни илтимос қилардим. Биз мустақил илмий тадқиқотчилар Сиздан умидвормиз! Абдукаримова Гулбахор (Психолог, биолог, халқ таълими аълочиси,) Жалолитдинов Мухиддин Муйдин угли (фармацевт ёш илмий ходим) Иззатилло Исмоилов Жамолхон угли (кимёгар) Зафарбеков Мухаммадшукур (ёш табиб) Андижон шахри.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81