my5
all

Тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш ҳажми кунига 2 млн. 100 тага етказилди

ИҚТИСОДИЁТ 28.03.2020, 21:02
Теглар: карантин, коронавирус
837
Тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш ҳажми кунига 2 млн. 100 тага етказилди

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов иштирокида брифинг ўтказилди.  

Унда махсус ишчи гуруҳ томонидан инфекциянинг кенг тарқалиши олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди. Хусусан юртимизда тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайгани, мурожаатларнинг тўлиқ онлайн қабул қилиш тизимига ўтиллгани ҳақида сўз борди. Таъкидланишича

❗️Ишчи гуруҳ томонидан кўрилган чоралар натижасида 27 март ҳолатига стандарт асосида юз ниқоблари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 28 тадан 154 тага, маҳсулот ҳажми эса кунига 2,1 млн донага етказилишига эришилди;

❗️Ўтказилган таҳлилларда, кўп марта фойдаланиладиган ниқоблари ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлган 353 та тўқимачилик  корхонасининг рўйхати  шакллантирилиб, улар томонидан бир кунда 5,2 млн дона маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати мавжудлиги аниқланди;

❗️Департамент органлари томонидан карантин даврида жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатларини тўлиқ онлайн қабул қилишга ўтилди. Департаментнинг  71-233-10-07 рақамли ишонч телефони куну-тун узлуксиз иш режимига ўтказилди.

@koronavirusinfouz

#vahimasizkarantin

Шарҳлар

Карантиндаги шахслар орасида коронавирус инфекцияси бор шахс аниқланса...

06.04.2020, 17:41

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан...
Карантин нима мақсадда қўлланилади? Қачон уйда, қачон стационарда амалга оширилади?

20.03.2020, 19:41

Карантин нима мақсадда қўлланилади? Қандай шароитда уйда, қандай шароитда стационар тартибда амалга оширилади? Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков мазкур саволларга жавоб берди:"Карантин тадбирларининг ушбу касаллик...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7