my5
all

Вафот этган аёлнинг дафн маросимида бирорта ҳам яқини иштирок этмади, бу менга оғир ботди — Наманган ҳокими (видео)

ЖАМИЯТ 28.03.2020, 18:42
5101
Вафот этган аёлнинг дафн маросимида бирорта ҳам яқини иштирок этмади, бу менга оғир ботди — Наманган ҳокими (видео)

Хабарингиз бор, кеча, 27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди. Шундан сўнг, Наманган вилояти ҳокими аҳолига мурожаат билан чиқиб, Наманган шаҳрида 9 кун давомида кучайтирилган қатъий тартиб жорий этилишини эълон қилган эди. Вилоят ҳокими ўз мурожаатида вафот этган онахон ҳақида алоҳида тўхталди.

"...Ҳажга бориб келган ва касаллик юқтирган фуқаронинг оиласида яна 4 киши —  онаси, синглиси, қизи ва набирасида касаллик аниқланган. Ачинарлиси улар орасида мактаб ўқувчиси ҳам бор. Бутун оила аъзолари карантинга олинди. Онахоннинг жанозасида, дафн маросимида бирорта ҳам оила аъзолари иштирок эта олмади. Махсус СЭС ходимлари,  шифокорлар билан қабристонда дафн маросими ўтказиб келинди. Касалликнинг юқтириб олиниши қанчалик оғир, қолаверса табаррук онахоннинг бевақт кетиши ва табаррук онахоннинг сўнгги манзилга кузатишда яқинлари бўлмагани, буларнинг қанчали оғир эканлигини тасаввур ҳам этиб бўлмайди. Бу нафақат бу оилага, балки бутун Наманган халқига ҳам таъсир қилган бўлса керак. Шахсан менга ҳам оғир ботди бу ҳолат..." — вазиятга нисбатан қаттиқ ачинишини билдирди Хайрулла Бозоров. 

Ана шундай ҳолатдан хулоса чиқариб, барчани қатъий карантин қоидаларига риоя этишга чақирмоқда вилоят ҳокими.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81