my5
all

Бир йўла тўртта бемор ўпкасига ҳаво берадиган аппарат яратилди

ДУНЁ 28.03.2020, 15:20
Теглар: ўпка, ҳаво аппарати
1113
Бир йўла тўртта бемор ўпкасига ҳаво берадиган аппарат яратилди

Россия Федераль тиббий-биология агентлигида ўпкани сунъий шамоллатадиган янги аппарат намунасини яратилди. Ушбу аппарат бир вақтнинг ўзида тўртта беморнинг ўпкасига ҳаво беради. Агентлик раҳбари Вераника Скворцова мамлакат телевидениясининг биринчи канали орқали чиқиш қилиб, шу ҳақда маълум қилди.

Унинг айтишича, мазкур тизим шу каби хорижий аппаратлардан шуниси билан фарқ қиладики, унда бактерицидли фильтрлар ўрнатилган ва у беморлар бир вақтда аппаратга уланган пайтда бир-бирига касалликни юқтирмайди.
 

“Душанбадан бошлаб аппаратни ишлаб чиқаришни бошлаймиз, апрель ойида 80 минг комплект ишлаб чиқарилади“, — деди Скворцова.

Шунингдек, у ҳозирда Россия Федераль тиббий-биология агентлигида коронавирусга қарши етти турдаги вакцина мавжудлигини таъкидлади. Бироқ, ушбу вакциналар камида 11 ойдан кейин қўллашга тайёр бўлади. 

Айни дамда Россияда коронавирусга чалиниш бўйича 1036 та ҳолат аниқланган. Уларнинг аксарияти Москва шаҳрида қайд этилган. 45 киши соғайиб кетди, тўрт бемор пандемия қурбони бўлди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси