my5
all

МИБ 9 нафар фуқаронинг жами 40 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақини ундириб берди

ИҚТИСОДИЁТ 27.03.2020, 19:51
Теглар: МИБ, иш ҳақи
589
МИБ 9 нафар фуқаронинг жами 40 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақини ундириб берди

Мажбурий ижро бюроси Сергели туман бўлими иш юритувида, Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақаларига асосан “Электрогаз” АЖдан 9 нафар фуқаронинг иш ҳақини ундириб берди. АЖ мазкур фуқаролардан жами 41 млн. 500 минг сўм қарздор бўлган. 

Бу ҳақда МИБдаги ишончли манбалар "Даракчи"га маълум қилди. 

Ойлик иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари 2019 йилнинг 4 декабрь санасида келиб тушган бўлиб, қарзни ундириш бўйича иш қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Электрогаз” АЖнинг жойлашган манзилига чиқилиб қарздорга тегишли бўлган «ISUZU SAZ NQR» русумли автомашина ҳатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор “Электрогаз” АЖ томонидан 9 нафар ундирувчилар фойдасига ойлик иш ҳақлари тўлиқ ундирилиб берилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7