my5
all

Қозоғистонда коронавирусга чалинган қиз касаллик ҳақида илк бор очиқ гапирди

ДУНЁ 27.03.2020, 19:15
Теглар: коронавирус, Қозоғистон
4718
Қозоғистонда коронавирусга чалинган қиз касаллик ҳақида илк бор очиқ гапирди

Қозоғистонда КТК телеканали коронавирусга чалинган қиздан касаллик ҳақида эксклюзив интервю олди, деб ёзмоқда Тенгринеwс манбасига таяниб Дарё.

Такидланишича, аввалроқ касалхонага ётқизилганлардан бирортаси касаллик ҳақида гапириб беришни хоҳламаган.

Интервю берган қиз Aлина Жанзакова бўлиб, у Олмаотада инфекция аниқланган 40 кишидан биридир. Унинг айтишича, CОVID-19ни рейслар бекор қилингани сабабли Грузиядан Беларус орқали Қозоғистонга қайтиб келаётганда парвоз вақтида юқтирган бўлиши мумкин.

“Биз самолётда йўталаётган бемор аёлни кўрган эдик. Унда ташхис тасдиқландими-йўқми, билмайман. Лекин бизнинг Минск—Олмаота самолётида икки нафар касалланган бор эди. Дугонам билан бирга учгандим, агар вирус юқтирган бўлсак деб, кўп одамлар билан алоқа қилмаслик учун битта таксига ўтирдик. Мен ўзимни уйда изоляция қилдим”, — дейди қиз.

Олмаотага учиб келганидан кейин, қиз шифокорлар у билан боғланиб, бортда коронавирусга чалинганлар бор-йўқлигини маълум қилишини кутган. Бироқ унда касаллик аломатлари вақтлироқ бошланган.

“Мендаги дастлабки аломатлар — қуруқ йўтал, қичишиш ва ўпкамда, кўксимда — бироз ачишиш бўлган. Бошланишида иссиғим чиқмади, ҳозир ҳам йўқ. Ҳароратим 35,8 бўлиб турибди ва бирор марта ўзгармади. Кеча кечаси соат иккида менда коронавирус борлиги тасдиқланганини хабар беришди”, — дея хотирлайди қиз.

Икки кундан сўнг йўтал ва томоқдаги оғриқ ўтиб кетди, — дейди Aлина.

Ҳозир у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Уни вирусга қарши воситалар, ОИВ билан касалланганларга бериладиган дорилар, яъни иммунитети паст бўлганлар қабул қиладиган дорилар билан даволашмоқда. Қизни ташвишга солаётган ягона нарса, кимгадир вирус юқтириб қўйган бўлишидир.

“Бундан жуда ташвишдаман. Бундай бўлишини хоҳламас эдим. Палатада икки киши билан ётгандим. Улар менимча 100 фоиз касаллик юқтириб олди. Чунки биз 5 кун давомида бир эдик. Уларга жавоб бериб юборишган. Менимча, уларни қайтариб олиб келишади, улар вирус юқтирган. Кейин мени бошқа палатага олишди. У ерда ҳам 2—3 киши бор эди”, — дейди қиз.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ  120 та ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг кўпчилиги Нур-Султон ва Олмаотада.

26-март куни коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилган.

Мамлакатнинг Нур-Султон ва Олмаота шаҳарларида 17-март кунидан касаллик тарқалишининг олдини олиш учун карантин эълон қилинди. Кечаси жамоат транспорти тўхтатилди, йирик савдо марказлари ва ноозиқ-овқат дўконлар ёпилди, шаҳарлар секторларга ажратилди ва унга боғлиқ равишда аҳолининг ҳаракати чекланди. Қозоғистонда оммавий тадбирлар бекор қилинди, мактаб ўқувчилари таътилга эртароқ чиқди, давлат органларига хорижга хизмат сафарига чиқиш тақиқланди. Фуқароларга қўл бериб кўришмаслик тавсия қилинди. 

Шарҳлар

Қозоғистонда икки бемор коронавирусдан тўлиқ тузалди

25.03.2020, 18:39

Чет эл ОАВларида тарқалаётган хавотирли хабарлардан одам чарчади. Ахборот маконида позитив хабарлар ҳам бор. Масалан, Қозоғистонда коронавирусга чалинган 2 нафар бемор тўлиқ тузалди. Улар эртага,...
Қозоғистонда коронавирусдан суғурталаш бошланди

10.02.2020, 18:44

Қозоғистоннинг “Евросиё” суғурта компанияси мамлакат фуқароларини коронавирусни даволаш харажатларини қоплайдиган махсус суғурта дастурини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Forbes нашрининг қозоқ хизмати манбасига таяниб Соф.уз хабар...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81