my5

Коронавирусга чалиниш хавфи юқори бўлган аҳоли тоифасига кимлар киради?

САЛОМАТЛИК 27.03.2020, 13:15
1882
Коронавирусга чалиниш хавфи юқори бўлган аҳоли  тоифасига  кимлар киради?

Коронавирус ҳақидаги саволларга @doridarmon_ak_bot дан жавоблар. 

 Коронавирус  белгилари ҳақида маълумот берсангиз?

– Коронавирус инфекциясининг яширин даври 2 кундан 14 кунгача давом этади. Ҳозирги кунда вирус тарқалиши асосан одамдан одамга яқин алоқа оқибатида юз бермоқда. Унинг аломатлари иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳисобланади.

Хавф гуруҳига кимлар киради?

Янги коронавирусни барча ёшдаги одамлар юқтириши мумкин. Ёши катта, сурункали касалликка йўлиққан, иммунитети заифлашган одамлар касалликни бошдан кечириши қийинроқ кечиши мумкин.

Ҳозирда хасталикдан сақланишда қўлларни ювиш муҳим ўрин тутиши ҳақида кўп гапирилмоқда....

– Тўғри. Қўлларни тез-тез ва совун билан яхшилаб сувда ювишнинг аҳамияти беқиёс. Бундан ташқари, спирти дезинфекциядан фойдаланиш ҳам зарар қилмайди. Овқат қилиш давомида ҳамда ундан олдин ва кейин, шунингдек, овқатланишдан олдин, уй ҳайвонлари олдидан қайтганда ҳам қўлларни ювишни унутмаслик керак. Айни кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бутун аҳолига қўл ювишнинг аҳамияти ҳақила sms хабарлар тарқатилаётганлигининг сабаби ҳам ана шунда.

Коронавирусни юқтириб олмаслик ёки унинг хавфини камайтириш учун яна қандай эҳтиёт чораларини кўриш керак?

-Имкон қадар театр, кинотеатр, аэропорт, вокзал бозор ва катта дўконлар каби кўп одам йиғиладиган жойларга боришни камайтиринг.  

-Йўталганда, бурун қоққанда ва аксирганда оғиз билан бурунга букилган тирсак, енг ёки салфеткани тутинг. Ундан кейин салфеткани дарҳол ахлатга ташланг ва қўлингизни ювишни унутманг;

-Юзингизни қўлингиз билан кўп ушламанг;

-Шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан яқин алоқа қилишдан чекининг. Яқин алоқа деганда бемор билан икки метр доирасида, у билан бир хонада ёки узоқ вақт мобайнида касал юқтирган беморга қараш зонасида индивидуал ҳимоя воситаларисиз (халат, қўлқоп, ниқоб) бўлиш тушунилади. Шунингдек, яқин алоқа бемор бўлган хонага қатнаш, касал юқтирган одамдан ажралиб чиққан суюқлик, масалан, балғам, билан алоқани ўз ичига олади;

-Касалликнинг илк аломатлари кузатилганда, уйда қолинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Овқат тайёрлаётганда қандай эҳтиёт чораларига амал қилиш лозим?  

-Хом гўшт ва пиширилган маҳсулотлар учун алоҳида пичоқ ва чопиш тахталарини ишлатинг;

-Пиширилган маҳсулотлар билан муомала қилишдан олдин хом маҳсулотларни, айниқса, гўшт ва сут маҳсулотларини ушлагандан кейин қўлларни астойдил ювинг;

-Гўшт маҳсулотларини овқатга ишлатиш шарти шуки, улар яхшилаб қайнатилган ёки қовурилган, яъни пухта пиширилган бўлиши керак;

-Касал ҳайвон ёки касаллик оқибатида ўлган ҳайвон гўштини асло овқатга ишлатманг;

-Келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб маҳсулотларнинг хом ёки чала қайнатилганларини истеъмол қилишдан чекининг. Кесишма зарарланишга йўл қўймаслик учун хом гўшт, сут билан эҳтиёткор муомала қилиш лозим. Сутни яхшилаб қайнатинг.

Инфекциядан сақланиш мақсадида ҳимоя ниқобини тақиб юриш қанчалик зарур?

-Сизда респиратор инфекция аломатлари кузатилса – йўтал, нафас олишда қийналиш бўлса;

-Респиратор инфекция аломатларига эга беморга қараётган бўлсангиз;

-Соғлиқни сақлаш тизими ходими бўлиб, респиратор инфекция аломатларига эга беморларни бориб кўрсангиз тиббий ниқобни тақиб юришинигиз шарт.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37