my5

Коронавируснинг асосийси белгиси иккита — ЖССТ

САЛОМАТЛИК 27.03.2020, 12:36
3293
Коронавируснинг асосийси белгиси иккита — ЖССТ

"Иккита симптом – ҳарорат кўтарилиши ва қийналиб нафас олиш билан кечадиган қуруқ йўтал. Бу сиз уч қадам жойга ҳам бора олмаслигингизни билдиради: нафас олишга қийналасиз", - деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили доктор Мелита Вуйнович "Россия 24" телеканали эфирида. Бу ҳақда кун.уз сайти ёзган.

Унинг сўзларига кўра, бошқа енгил симптомлардан эса «агарда зарарланган ҳудудда бўлмаган бўлсангиз, хавотирга тушмаслигингиз керак. Вуйнович COVID-19да бурун оқиши камдан-кам учрашини таъкидлади.

" Бурун оқишини келтириб чиқарадиган бошқа коронавирус бор, аммо COVID-19 мутлақо бошқа нарса», - деди ЖССТ вакили.

У ҳид билишнинг йўқолиши COVID-19 белгиси эканлиги борасида ҳозирча буни айтиш қийин эканлигини айтди.

"Буни ҳар қандай респираторли вирус келтириб чиқариши мумкин. Олимлар бу симптомларни аниқлашди, бу кўриб чиқилмоқда. Аммо асосий симптом бу эмас. Асосийси – қийналиб нафас олиш ва юқори ҳарорат",  - деди Вуйнович.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21