300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилинади

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 21:54
Теглар: коронавирус, чора-тадбирлар
490
300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилинади

Бугунги кунда мамлакатимизда Covid-19 инфекциясига қарши жиддий кураш олиб борилмоқда. Бу борада амалга оширилаётган тезкор чора-тадбирлар ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Хусусан Сурхондарё, Наманган ва Навоий вилоятларида ҳар бири минг кишилик модуль касалхоналар ва карантин пунктларини жиҳозлаш ишлари бошланди.

Йиғилишда аҳолини ижтимоий ва тиббий муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Соғлиқни сақлаш ва молия вазирликларига 300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилиш, хавф юқори бўлган аҳоли пунктларида кўчма лабораториялар ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Шифокорларимизга амалий ёрдам бериш ва уларнинг малакасини ошириш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш, тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқаришни кунига 5 миллион донага етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° небольшой проливной дождь
Валюта курси