Коронавирус билан касалланганларга хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳам хизмат кўрсатади

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 19:12
Теглар: коронавирус, тиббиёт, қарор
517
Коронавирус билан касалланганларга хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳам хизмат кўрсатади

“Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4649-сон, 26.03.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Қарорга мувофиқ, нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрга қадар тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва нодавлат тиббиёт ташкилоти ўртасида тузиладиган шартномага кўра амалга оширилади.

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, истисно тариқасида, танлов (тендер) ўтказмасдан аниқланади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларининг коронавирус билан касалланганларга тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, заруратга кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан келишган ҳолда уларнинг лаборатор-диагностика хизматларидан фойдаланилади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирус бўлган беморларнинг яна 5 нафари соғайди

05.04.2020, 17:33

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролардан яна 5 нафари буткул соғайди.  Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика...
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қоғоз ҳужжатлардан воз кечди

28.03.2020, 13:27

Бугунги кунда республика ҳудуди бўйлаб коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш, ушбу вируснинг хат-хужжатлар алмашиш орқали тарқалиши ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида 2020 йилнинг 26 март кунидан...
Ўзбекистонда ўтказиладиган барча спорт мусобақалари қолдирилди

15.03.2020, 20:03

2020-йил 16-мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилди, деб хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги."Вазирининг...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° туман
Валюта курси