13

Иш ҳақи сақланган ҳолда таътил берилади дейишганди, аммо мени ўз ҳисобимдан таътилга чиқаришди...

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 18:42
Теглар: брифинг, АОКА
653
Иш ҳақи сақланган ҳолда таътил берилади дейишганди, аммо мени ўз ҳисобимдан таътилга чиқаришди...

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири матбуот котиби Шаҳноза Равшанова иштирокида бўлиб ўтган брифингда таътил олиш ҳуқуқи бўйича саволга жавоб берилди.  

❓Иккита боласи бор ота-оналарга ёки васийларига иш ҳаки сақланган ҳолда таътил берилади дейилганди. Икки нафар ёш болам бор. Лекин мени ўз ҳисобимдан меҳнат таътилга чиқаришди. Бундай вазиятда қандай йўл тутишим керак?  

❗️Бундай ҳолатда меҳнат таътили иш берувчи билан аввалдан тасдиқланган графикдан қатъий назар берилади.  

Агар сиз жорий йил учун меҳнат таътилидан фойдаланган бўлсангиз ёки таътиллар графигидаги муддатни ўзгартирмоқчи бўлмасангиз, иш берувчи билан келишган ҳолда ё масофадан ишлашингиз, ё тўлиқ бўлмаган иш режимига ўтишингиз ёки бўлмаса, ўз ҳисобингиздан таътил олишингиз мумкин. Ҳар қандай ҳолатда сизнинг розилигингиз талаб қилинади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11