Бўз-сув каналига чиқинди ташлаган шахслар жавобгарликка тортилди

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 16:33
461
Бўз-сув каналига чиқинди ташлаган шахслар жавобгарликка тортилди

23.03.2020 йилда фуқаро У.А. (1964 й.т.) ўзи истиқомат қиладиган Юнусобод тумани, Оқтепа маҳалласи, Бўз-сув кўчасидаги уйнинг “Бўз-сув” канали қирғоғига туташган орқа томонини кенгайтириш ва боғ ташкил қилиш мақсадида, ҳайдовчи Ф.М.дан (1988 й.т.) канал қирғоқларини тўлдириб беришни сўраган.  

Ўз навбатида, давлат рақами 01 129 RBA “HOWO” русумли юк машинаси хайдовчиси Ф.М. ва давлат рақами 01 X 615 SA “ЗИЛ” русумли юк машинаси хайдовчиси М.Х.лар томонидан қурилиш чиқиндилари юк машиналарида олиб келиниб, “Бўз-сув” канали қирғоқларига тўкилган ва сув ифлослантирилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.А., Ф.М. ва  М.Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 72-моддаси (Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва  

91-моддаси (Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 1.115.000 сўмдан жами 3.345.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.  

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарлар томонидан содир этган ҳуқуқбузарлиги оқибати бартараф этилиб, “Бўз-сув” канали қирғоғи ҳуқуқбузарлар томонидан ташланган чиқиндилардан тозаланди.    

Бош прокуратура атроф-муҳит муҳофазаси, айниқса, оби-ҳаёт - сувларни ифлослантиришга қаратилган ҳаракатларнинг олдини олишда  барча юртдошларимиз масъул эканини эслатиб, бу борадаги барчани огоҳликка чиқаради.  Акс ҳолда, бундан хатти-ҳаракатлар жиноий жавобгарликкача бўлган ҳуқуқий чоралар қўллашга сабаб бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° небольшой проливной дождь
Валюта курси