Тошкентда бир кунда 101 та карантин қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 16:13
323
Тошкентда бир кунда 101 та карантин қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди

25 март куни мобайнида Республикамиз бўйлаб, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ҳамда ИИББ ППХ ходимлари томонидан 325 та карантин қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди ва тартиббузарлар Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига етказилди.

Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 101 ҳолат (жамоат жойида ниқобсиз юриш 66 та, уй карантини тартибини бузиш 35 та) қайд этилди.

Ҳурматли юртдошлар, карантин қоидаларига сўзсиз амал қилишингиз, аввало ўзингиз, оила аъзоларингиз ва яқинларингиз соғлиғи кафолатидир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси